26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Оила тинч бўлса, аёл бахтли

8 Март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида турли соҳа вакиллари бўлган аёллардан бизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик. Кўпчилик байрам кайфиятида юргани учун жавобларда ҳам жўшқинлик, хуш кайфият сезилиб турди.

1. Бахт – қандай тушунча?

2. Байрамда қандай совға кутяпсиз?

3. 8 Мартни байрам сифатида нишонлаш шартми?

Хуршида МИРКОМИЛОВА, уй бекаси:

1. Бахтни ҳар ким турлича тушунади. Масалан, орзу қилиб юрган нарсамга эришсам, режалаган ишимни амалга оширсам, болам хурсанд бўлса, ўзимни бахтли ҳис этаман. Бахтни қандайдир математик қоидага тенглаб бўлмайди, эркин қуш хоҳлаган томонига учганидек, бахтиёрликнинг ҳам мезони ва сарҳади йўқ.

2. 8 Март бизнинг байрам бўлгани билан, уни тегишли даражада ўтказиш учун яна ўзимиз елиб-югурамиз. Тўғри, турмуш ўртоғимизнинг совға беришини кутамиз. Лекин, чуқурроқ ўйласам, унинг аҳамияти катта эмас.

3. 8 Мартни нишонлаш ёки нишонламаслик бизнинг иштирокимизсиз муҳокама қилинса...

Зиёда ҲОЖИМЕТОВА, пазанда:

1. Бахт жуда кенг қамровли тушунча. Фарзандларим яхши баҳоларга ўқиса, яқинларим оқибатли бўлса, қизларим иболи келин бўлса... Шу сингари ижобий ишлар бахтни тўлдириб боради.

2. Ўзим пазанда бўлганим боис байрам дастурхонини тўкин қилиш учун шу куни ғайратлироқ бўламан. Турмуш ўртоғим, ўғилларим, укаларимнинг совғасини катта қувонч билан қабул қилиб оламан. Асосийси, онажонимга совға тайёрлашни ёдимдан чиқармайман.

3. Билмасам... Шундай чиройли байрамни тақиқласак, қандай бўларкин?!

Наргиза ТУРСИМАТОВА, ҳамшира:

1. Бахтни иложи борича соддароқ қабул қиламан. Соғлик яхши бўлса, ўзинг яхши кўрадиган ишни бажарсанг, турмуш ўртоғинг вафодор бўлса, қисқаси, ҳаётинг мазмунли ўтса, бахт шу эмасми?!

2. Совғанинг катта-кичиги бўлмайди. Асосийси, эътибор, дейишади-ку. 

3. Албатта, нишонлаш керак. Нима учун мана шундай саволлар туғиляпти, ҳайронман.  

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ суҳбатлашди, 2018-03-07, 09:58 836
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.