26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Китоб – маънавият сарчашмаси

Ўқи, излан, билим ол, 

Китобда кўп хосият.

Мутолаа завқини, 

Билолмасанг, бу – уят.

“Адабиёт ва санъат” газе­та­­­­­­­сининг ўт­ган сон­ларидан би­­­­­­­рида қо­ра­булоқлик Рав­шан­бек Уба­­­­ев­нинг “Му­то­­лаа завқи”, “Жа­ну­бий Қозоғистон” га­­зе­­­­­та­сининг шу йил 27 февраль сонидаги Са­лим­жон Ға­ниевнинг “Ки­тоб аталмиш тубсиз ха­зина” мақолалари билан танишиб чи­қарканман, шундай бебаҳо, дол­зарб мавзуни илгари сургани учун, очиғи, улар­дан  миннатдор бўлдим. Муаллифлар ҳақиқатан ҳам, замон талабига мос равишда ўз фикр­ла­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­рини очиқ ва ойдин қоғозга ту­ши­­­­­­­­­­­­­­­­ришган. Айниқса, она Ватан бағ­­­­­­­­­­­­­­­рида ижод қи­лаётган серқирра ус­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­тоз­ларимизга, адиб ва қалам­каш­­ларимизга фахрланиб айтилган илиқ сўзлар, мени ҳам беихтиёр қўлимга қалам олишга ундади. 

Компьютер, қўл те­ле­фони ва ойнаи жаҳон дастурлари ёш-қарини оҳанрабо каби ўз домига торт­ди. Гўёки, бу янги ихтиролар ин­сониятни барча орзулари ва мақ­садларига етказа­дигандай. Йўқ! Ки­­­­­­­тоб, журнал, газета ўқиб, ҳузур қилишнинг гашти ва файзига нима етсин. Ўқиётган саҳифа ичидаги қаҳрамонлар билан хаёллар оғушида сайр қиласан. Бирига ачиниб, бош­­­­­­­қасидан наф­ратланасан. Сўз мул­кининг янгидан янги сирларидан огоҳ бўласан ва ўша китоб қаҳра­монлари билан сирлашасан.

Китоб мутолаасида ҳик­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­мат кўп. У шундай қуд­­­­­­­­­­­­­­­­­рат­­­­­­­лики, инсонни ёл­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ғиз­­­­­­­­­­­лик азобидан қут­­қаради. Та­­­фак­­­­­­­­­­­­­кур ва фикр­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лаш қобилиятини оши­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ради. Онгги янги ва дурдона мис­­­­­­­­­­­­­­ра­­­­­­­­­­ларни ўқиб, чархланади. Ға­­­­­­­­зал ва шеърларни ўқиб, завқ­­­­ланасиз. Ҳикоя, қис­салару романлар ола­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­мига саёҳат қила­­­­­сиз. Китоб туфайли йў­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­қолиб бораётган урф-одатларимиз, ўт­­­мишдаги аждод­­­­­­ла­ри­­­миз, қад­ри­­­­­­­­­­ят­­­­­­­ла­ри­­­­­­­­миз би­­­­­лан яқин­дан та­­­­­ниша ола­­­­сиз. Ме­нимча, китоб ўқиш учун бирор бир дорилфунунни  бити­­­­риш­нинг асло ҳо­жати йўқ. Ҳар бир ўт­ган кун ға­­­­­­­ни­мат. Хўжа­кўрсинга маж­­­­­­лис қу­риб, китоб – бизнинг дўс­­­­­­­­­­­­­­­­тимиз, китоб – би­­лим булоғи, ўқинг, доно бў­­­­­­ласиз, олим бўласиз, деган гап­лар билан барча китобхон бўлиб кетмайди. Равшанбек Убаев айт­ган китобхонлик танловларини ҳақиқатан ҳам келажак авлод қо­шида қизиқарли ва мароқли ўтка­зиб туриш керак.

Болалигимдан шу кун­га қадар, кечалари ёки кундузлари ти­ним­сиз ки­тоб ўқийман. Мактаб ку­туб­­хоналаридаги де­ярли барча ҳи­­­­­­­­­­­­­­­коя, қисса, роман, ғазал ва ру­бо­­­йилар жамланган китоблар билан танишиб чиқдим. Баъзи китобларни уч ёки тўрт марта ўқишимга тўғри келган. Айниқса, “Меҳробдан чаён”, “Икки эшик ораси”, “Ўткан кунлар”, “Шайтанат”, “Бобурнома” ва жаҳон адибларининг нодир китобларини ўқи­ган ва танишган сайин сўз бой­­­­­лигинг ортиб, фикр­лашинг,  дунё­­­­­­­­қарашинг ўзга­риб боради.

Бировни ҳеч ким маж­бурлаб ки­тобга меҳр қўй­диролмайди. Ўзининг юра­гида ҳиссиёт, табиатга  ош­нолик, билимга иштиёқ бўлмаган кимса барибир китобхон бўлолмайди.

Вилоятимизнинг ўзидан чиқ­қан устозларимиз китоб жавон­ларимизни ранг-баранг бебаҳо китоблар билан тўлдирганлигини  фахр билан айта оламан.

Масалан, Гули Осиё, Соа­той Камол қизи, Зокиржон Мўмин­жо­­­­­­­­­­нов, Ўрмон Собир, Умриой Ка­­­­­ри­мова, Эркиной Сул­тонова, тур­кистонлик отахон шоиримиз Эр­­­­­­­­­­­­­на­зар Рўзиматов каби ижод­кор­­­­­­­­­­­­ларимизнинг китоблари билан шах­­­­­­­­­­­­­­сан танишиб чиқиб, хулосага келдимки, замонамизда шундай шо­­­ир, ёзувчилар бор экан, демак, ҳа­­­ли сизу биз яна улкан китоб ха­­­­­зинасининг султонлари бўлиб қола­верамиз.

Гётенинг бир шиори бор: “Китоб севилмаган қалбга гулдаста, бемор юрагига пайваста бўла олади”. Ора­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­мизда Рав­шанбек Убаев ва Са­­лим­­­­­­­­­­­­­жон Ғаниев сингари китоб жон­куяр­­­­­­­­­лари бор экан, китобни севинг, мат­­буот билан ҳамнафас бў­линг, де­­­­­­­­­­­­­­­­ган шиорлар янграй­веради. 

Умиджон ИБРОҲИМОВ. Орис қишлоғи, 2018-03-13, 00:13 184
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.