26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бегуноҳ гуноҳкор

Газетамизнинг 8 февраль сонида Авазхон Аб­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ду­фаттоҳнинг “Замонга боқаяпмизми ё...?” мақо­ла­­­­­­сида айнан ҳозирги кундаги долзарб мавзу кў­тарилган. 

“Ойнаижаҳон”, интернет орқали кўрсатилаётган мудҳиш воқеаларнинг кети узилмаётгани фикри­мизнинг далилидир. 

Бегуноҳ болаларни жирканч махлуқ каби азоб­­­­­­­­­­­лашлар, уларни аёвсиз калтаклашлар, айта­вер­сак, давом этаверади. “Нега, нима учун” каби са­­­­­­­­­­­­­вол­­ларнинг туғилиши аниқ. “Кимдир фар­занд­­­­­га зор, кимдир ундан безор”. Атрофга назар таш­­­ласак, бо­­­­­­ла қувончини кўролмаётган ота-она­лар ҳам бор­­­­­­­­­­­­­­лигини кўрамиз.

Жамиятнинг бир бўлаги бўлмиш мурғак қалб эгаларини қийнаш ваҳшийлик эканлигини, улар учун дўзах эшиклари тайёрлигини ҳис этмайдиган “меҳ­­­­­рибон” ота-оналарга ҳайф дейишдан бошқа чора йўқ. Баъзи одамлар шунчалик тубанлашиб кетаяптики, меҳр-мурувват, раҳм-шафқат тушун­чалари уларга бегона. 

Туғилмасдан нобуд бўлаётган гўдакларнинг уволи баъзи “она”ларни бу дунёда шодон яшашга қўярмикин?! Ин­­со­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­нийлик фазилатлари, ота-оналик меҳри йўқолаётган за­­­­­монда яшар эканмиз, эртага келгуси авлод наздида биз ким бўламиз? Жаҳонда содир бўлаётган кўнгилсизликларга “эҳ, ёмон бўлибди”, “нима бало, эсини еганми?” каби са­воллар билан кифояланиб қўямиз. Аслида, мурғак қалб эгаси атрофдаги шахс ва буюмларга қизиқиш билан қарайди. Шу норасидани  бир чақага илмайдиган нонкўр, аёлсифат иблислар кейинги пайтда дунё бўйлаб кезмоқда. Жаҳон янгиликлари ичида энг ачинарлиси ота-оналарнинг болаларини атайин ўлдиришлари. 

Бу мени қаттиқ ўйга солади. Қўлимизга зирапча кирса, дод деймиз, бироқ боласининг танасидаги игналарни сез­маган онага нима деймиз? Ўз зурриётини машина ойна­­­­сидан ташқарига улоқтирган онага-чи? Қоринга тўққиз ой сиғиб, бу ёруғ дунёни кўришга талпинган гўдакнинг ахлат қутисига ташлаб кетилгани-чи? Йўқчиликни рўкач қилиб, фарзандларини хориж давлатларига арзимаган пулга сотиб юбораётганларга-чи? Ахир, бегуноҳ гўдакда нима айб?  

Бир  аллома: “Тинчлик-хотиржамлик истасанг, иккисидан бирини танла, ё ёш болани ўйнатиб ўтир, ё ёши улуғ инсон билан суҳбат қил... Чунки биринчиси дунё ҳақида ҳеч нима билмайди, иккинчиси эса дунёдан керагини олиб бўлган”, деган экан.

Кечки пайт ишдан қайтаётиб, марказий хиёбондан ўтар эканман, ҳар қадамда бир-бирининг пинжига тиқилиб ўтирган беҳаё йигит-қизларни учратаман. Уларнинг акса­рияти талабалар. Худди мен каби, кўзини, ўзини олиб қочаётган инсонлар ҳам талайгина. “Балки, сен ўқиш учун келгандирсан. Ота-онанг яхши умидлар билан се­­­­нинг бахтингни кўзлаяпти. Эртанги кунингни ўйла, ҳали оғ­зинг­дан она сути кетмаган-ку”, дегинг келади беихтиёр. 

Мен бу билан барча ёшлар беномус, ота-оналар шундай лоқайд, манман демоқчи эмасман. Фақат “гуручнинг ора­сида курмак” учраганидай, орамизда онда-сонда бўлса-да юриш-туриши, совуқ қилиғидан уялмайдиган, бети қизар­­­­­­­­­­­­­майдиган, ўз давлати билан мақтанадиган, юрагида шаф­­­­­­­­­­қатдан асар ҳам йўқ ота-оналар, ҳаётни бир ҳавас, кўнгил­хушлик, зеб-зийнатга ошнолик деб биладиган йигит-қизлар топилиб қолади. 

Бундай хусусиятларнинг ўткинчи эканини, дунёда фақат одамийлик, меҳр-оқибат, инсоф ва имон қолишини ва мангу қадрланишини унутмайлик, азизлар! 

Д. ЗИЁМАТОВА, 2018-03-13, 00:18 170
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.