26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тақдир

Ойгул ва Талъат бир-бири билан институтда тани­­­­­шишди. Спорт мусобақаларида фаол қатнаша­диган, узун бўйли, қошлари қалин бу йигитни Ойгул бир кўришдаёқ ёқтириб қолди. 

Тўртинчи босқични тугатгач, улар турмуш қу­­­­­­­­­­­­­­­ришди. Келин Талъатнинг онасига ёқди (отаси йўқ эди). У Ойгулни ўз қизидай кўрди. 

Йиллар ўтиб, Ойгул Фотима-Зуҳра ва яна икки қизни дунёга келтирди. Талъат заводда ишлаб, янги иморат қурди. «Отаси бўлмаса ҳам шундай иморат қурди, қандини урсин!», деганлар ҳам бўлди. Улар бахтли эдилар. Уйида ғамхўр хотини, ажойиб қизлари бор. Фақат ўғли йўқлиги эсига тушганида куйиниб кетарди. 

Завод ёпилиб, Талъат ишсиз қолди. Қурилишга бориб ишлади, уч-тўрт ойлаб ойлигини беришмади. Қишнинг совуқларида ҳам ишлашга мажбур бўлди ва ишдан сўнг ича бошлади. Ичиб келиб, жанжаллашадиган одат чиқарди. 

– Улфатларим орасида бош кўтариб юролмай қолдим, – деди у бир куни. – Агар бешинчиси ҳам қиз бўлса, мендан яхшилик кутма.

Бешинчиси ҳам қиз бўлди. Исмини Ойжамол қўйишди. Орадан бир ҳафта ўтиб, Ойгул касалхонадан чиқди. Талъат яна ичиб келиб, онасининг ҳай-ҳайлашига қарамай, қизининг бешигини тепиб юборди ва хотинини тун бўлишига қарамай, уйидан ҳайдади. Ойгул қайнонаси билан хайрлашаётиб:

– Биздан кўнглингиз хотиржам бўлсин, ойи, менинг ҳамширалик дипломим бор, оиламни асрай оламан. Сиз ўзингизни эҳтиёт қилинг, – деди. 

Талъат бир ўғли бор бошқа аёл – Ферузага уйланди. Шун­дан бери 15 йил ўтди. Талъат бир йилдан бери оғир касал – жигар циррозига йўлиққан. Ҳозир касалхонада ётибди. 

Иккинчи хотинининг бир ўғли босқинчилик қилиб, қамалиб кетди. Иккинчиси – 15 ёшли Асрор синфдошининг қўл те­лефонини оламан, деб, пичоқлаб қўйибди. Ҳозир болалар колониясида. Феруза Талъатнинг ташҳисини эшитган ку­ниёқ қаёққадир кетиб қолган. Касалхонага бир марта ҳам келмади. 

Муолажалар Ойгулга топширилган. Бешигини тепиб юборган қизи Ойжамол унга ҳар куни овқат ташияпти. Ҳар сафар у келганда Талъат кўзига ёш олади. «Мени кечир, қизим! Онангни эҳтиёт қилинглар...», дея олади, холос.                                           

А. АБДУФАТТОҲ, 2018-03-13, 00:25 611
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.