26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоятда тошқин хавфи йўқ

Жанубий Қозоғистон вилоятида сув тошқини хавфи йўқ. Бироқ олдини олиш ҳамда тайёргарлик ишлари қатъий назоратда бўлиши керак. Чордара сув омбори ва “Кўксарой” сув созлагичини ҳаводан кузатиб, Сирдарё, Орис дарёлари ҳавзаларини кўздан кечириб чиққан вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев шуни маълум қилди.

Минтақадаги дарё соҳиллари ва сув омборларининг аҳволи билан танишган вилоят раҳбари Ўтрор туманида Туркистон ҳамда Орис шаҳарлари, Чордара, Ўтрор туманлари ҳокимлари, вилоят даражасидаги соҳа етакчилари иштирокида кўчма йиғин ўтказди. Йиғилишда сув тошқинига қарши бажарилаётган ишларнинг бориши ҳақидаги ахборотлар тингланди.

Тошқинларнинг олдини олишга доир чора-тадбирларни пухта бажаришни юклаган вилоят раҳбари тавсия этилган лойиҳаларни атрофлича таҳлил қилиб, сунъий сув омборларини бунёд этиш учун аэрокосмик тасвирлар орқали таҳлиллар зарурлиги, бу ишга олимларни ҳам жалб этиш кераклигини таъкидлаб, аниқ топшириқлар берди.

– Келажакда сув тошқинини бартараф этиш ҳамда кўкламги мўл сувдан самарали фойдаланиш учун табиий қулай сойларни ҳавза сифатида қўллаш, тегишли тўсиқлар қуриш юзасидан шаҳар, туман ҳокимлари ва тегишли идоралар аниқ таклифлар киритсин. Тошқин хавфи бор ўзан соҳилларига яқин жойларга қўралар солинмаслигини ҳам назорат қилиб туриш зарур, – деди Жансейит Қансейитули.

Ҳозирги кунда сув тошқинининг олдини олиш учун Чордара, Ўтрор, Орис туманлари ва Туркистон шаҳри ҳудудида 4300 метрли муваққат ҳимоя дамбалари турғазилиб, 44500 дона қум тўлдирилган қоп ётқизилган. Бу ишларга маҳаллий ижро органларидан 400, фавқулодда вазиятлар департаментидан 195 одам ҳамда 72 техника сафарбар этилган.

Вилоят фавқулодда вазиятлар департаментининг раҳбари Нурбўлат Дербисовнинг айтишича, 467 одам, 60 махсус техника ҳамда 10та сузиш қуроли тахт қилиб қўйилган. Бу маҳаллий ижро органлари томонидан Сирдарёга Ўзбекистон Республикасидан ҳажми 1500дан 200 м3секундга қадар сув ташланганда бўлиши эҳтимол тошқинни бартараф этишга қаратилган чоралардир. Бир ярим ой давомида юритилган кенг кўламли ишлар натижасида вилоят ҳудудида аҳоли манзилларини сув босиш ҳоллари кузатилмай, катта сув хатарсиз ўтказилмоқда.

Сув тошқинига қарши тадбирлар таҳлил қилинган йиғилишда туман ҳокимлари Сирдарё ўзанидаги ҳамда “Кўксарой” созлагичида тўпланган сувни қишлоқ хўжалиги мақсадларига ишлатиш имконини берадиган лойиҳалари билан таништирдилар. Бу – суғормали ер майдонларини кенгайтириш имконини беради.

Айтиш керакки, минтақадаги учта йирик – Орис, Келес, Бодом дарёлари ва 117та кичик ўзан тоғдан бошланиб, ҳаммаси аҳоли манзиллари орасидан ўтиб, республикалараро Сирдарёга бориб қуйилади.

Фавқулодда вазиятлар департаментининг мутахассислари “Қазгидромет” РДК марказидан кундаликда маълумотлар олиб, вилоят ҳудудидаги кўкламги сув тошқини аҳволига мониторинг ясаб, олдини олиш ишларини тўхтовсиз бажаришмоқда.  

 

 

Саодат ШАРИФБОЕВА., 2017-05-16, 10:57
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.