26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Иссиқхоналар 200 гектарга кенгаяди

Вилоятда ўтган йили 202 гектарда иссиқхоналар барпо этилиб, режа 9 фоиз ортиғи билан бажарилган, минтақадаги жами майдони 1325 гектарга етиб вилоятнинг республикадаги улуши 80 фоизни ташкил этган эди.

Давлат раҳбари “Тўртинчи саноат инқилоби шароитларида ривожланишнинг янги имкониятлари” Мактубида агросаноатда меҳнат унумдорлиги тубдан оширилиши ва қайта ишланган маҳсулот экспортини кўпайтиришга қаратилиши зарурлиги таъкидланганди. Шунга биноан минтақа раҳбари 

Ж. Туймебаев соҳа вакилларига 2018 йили иссиқхоналар майдонини яна 200 гектарга кенгайтиришни топшириганди.

Вилоятдаги иссиқхоналарнинг асосий қисми Сариоғоч (72,21 гектар), Қазиғурт (29 гектар), Туркистон (18,27 гектар) ва Ўрдабоши тумани (16,05 гектар)да. 

Шунингдек, вилоятда сабзавот етиштириш билан шуғулланадиган мамлакатимиздаги энг йирик “Аделя” иссиқхонаси фаолият юритади. “Агробизнес-2020” дастури бўйича амалга оширилган бу лойиҳанинг сармоявий ҳажми – 5,3 млрд. тенге. Умумий майдони 16 гектардан иборат бўлган иссиқхонада йилига 8,4 минг тонна маҳсулот етиштирилади. Унинг 70 фоизи вилоятимизда сотилса, 30 фоизи Россияга экспорт қилинади.

Бундан ташқари, Қазиғурт туманидаги “Гул Мансур” МЧБ лола етиштириш билан шуғулланади. Умумий майдони 2,5 гектардан иборат. Ўтган йили 45 минг дона гул олинган. Лойиҳа қиймати 12 млн. тенге.

Вилоят статистика департаментининг маълумотларига кўра 2017 йили иссиқхоналарда 114,3 минг тонна сабзавот маҳсулотлари етиштирилган. Шундан 62,6 минг тоннаси помидор, 51,7 минг тоннаси бодринг.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-03-13, 09:59 165
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.