26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аёл – она – ҳаёт таянчи

Жанубий Қозоғистон вилоятида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрамига бағишланган “Аёл – она – ҳаёт таянчи” тантанали тадбири шаҳримиздаги “Арман” тўйхонасида ўтди.

Вилоят фахрийлари ва зиёлилари, вилоят ассамблеяси вакиллари, вилоят ҳокимининг хотин-қизлар ишлари ҳамда оилавий-демографиявий сиёсат комиссияси аъзолари, туман ва шаҳарларда турли соҳаларда меҳнат қилаётган хотин-қизлар иштирок этган норасмий байрамда вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев меҳрибон аёлларимизни баҳор байрами билан қутлади.

– Аёл – онанинг бахти ва қувончи – ҳар уйнинг, оиланинг, Ватаннинг обрўси. Ҳар бир оилада бола қандай эъзозли бўлса, уни ҳаётга олиб келган онанинг ўрни ҳам шу қадар бебаҳо.

Бугунги кунда минтақамизда 98600 нафар кўп болали она рўйхатда туради. Уларнинг 3998 нафари “Қаҳрамон она”, 16361 нафари “Алтын алқа”, 42724 нафари “Куміс алқа” билан тақдирланган. Вилоят олий ўқув юртларида 119 аёл фан доктори, 1044 фан номзоди фаолият юритмоқда. 6906 нафар аёл I ва  II даражали  “Ана Даңқы” ордени соҳибаси. Байрам арафасида кўп болали оналар, уруш ва меҳнат фахрийлари-аёлларга, беваларга, шунингдек,  элимиз иқтисодиётини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган хотин-қизларга, шу жумладан, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларида хизмат бурчини ўташ вақтида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг беваларига алоҳида эътибор қаратилиб, турли хайрия тадбирлари ўтказилди. Биз сиз билан ҳар доим фахрланамиз. Сизларга узоқ умр, оилавий хотиржамлик тилаймиз, – деди минтақа раҳбари.  

Сўнг минтақа раҳбари  33 нафар фаол  аёлни тақдирлади. Улардан 5 нафари “Вилоятга кўрсатган хизмати учун” кўкрак нишони, 14 нафари Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимининг Фахрий ёрлиғи, 9 нафари вилоят ҳокимининг Ташаккурномаси билан тақдирланса, 5 нафар кўп болали она “Алтын алқа”  тақди. Сўнг тадбирда иштирок этаётган 300 нафар хотин-қизга ҳокимнинг совғалари тақдим этилди. Байрамона дастурхон атрофига йиғилган оналар, опа-сингиллар шарафига янграган куй ва қўшиқлар  тадбирга ўзгача файз киритди.

Мухтабар УСМОНОВА, 2018-03-13, 11:37 683
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.