26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Соҳибжамол

– Яхши қиз, кинога тушишни истайсизми?

– Менми?

– Сочларингиз тарам-тарам, гўзал, мафтункор, соҳибжамол қиз экансиз. Кўриниб турибди, истеъдодингиз ҳам чакки эмас, шекилли. Кинофестивалдаги совринларнинг бари сизники бўлади, худо хоҳласа.

– Наҳотки? Ахир илгари кинода ҳам, саҳнада ҳам ўйнамаганман. 

– Ҳаётнинг ўзи саҳна. Муҳими, кинобоплигингиз! Ҳозир операторимиз сизни кинога туширишни бошлайди.

– Мен нима қилишим керак?

– Рол қийин эмас. Сиз кассирсиз, мен – босқинчи. Мен сизга мана бу ўйинчоқ тўппончани ўқталаман, сиз мана бу қопга тўлдириб пул солиб берасиз. Зўр фильм чиқадида, кино юлдузлари сизга ҳавас қилади. Бошладик, Адҳам, мотор! Сиз пулни тайёрлайверинг.

– Менда пул йўқ, ҳозир инкассаторлар келиб, олиб кетишди.

– Йўғ-ей?

– Балки, қопларингизни тўлдириб қоғоз солиб берарман?

– Йўқ, ёлғондакам бўлмайди. Кино, бу шундай санъатки, ҳатто, митти ёлғонни ҳам кечирмайди. Ҳамма ҳаракат ҳаққоний бўлиши керак. Демак, озгина кечикибмизда, аттанг. Адҳам, йиғиштир, ашқол-дашқолларингни, кетамиз. 

– Қаёққа кетасизлар, мен-чи?

– Сиз – соҳибжамолсиз, чиройингизга таъриф йўқ. Фақат мен эътибор бермаган эканман, бизнинг кинодаги қиз малласоч бўлиши керак, сизники қора экан. Безовта қилганимиз учун узр, хайр!

Авазхон АБДУФАТТОҲ, 2018-03-15, 11:33 689
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.