26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Самарали сафар

Алмати шаҳридаги М. Ауезов номли Миллий опера ва балет театрида ўт­ган Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасининг навбатдаги ХV қурултойида рес­­­пуб­лика­­­мизнинг турли бурчакларидан жами 500дан зиёд делегат қатнашди. 

Нуфузли анжуман бошланишида ҚР Маданият вазири А. Муха­­медиули Элбоши Н. Назарбаевнинг қурултой иштирокчиларига йўллаган Мактубини ўқиб эшиттирди.

Сўнгра уюшма раиси Нурлан Ўраз­­­­алин ҳисобот бериб, Элбошининг “Ке­лажакка йўлланма: маънавий янги­­­­­­­­­­­­­­­­­ла­­­­­­­­­­ниш” дастурий мақоласида бел­­­­­­ги­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ланган вазифаларни ҳал этишда зиё­­­­­­лиларнинг зиммасига юкланган ул­­­­­­­­­­­­­­­­кан масъулият ҳақида сўзлади. Нотиқ уюш­ма ишига яқиндан ёрдам кўрсатиб келаётган вилоят ҳокимлари қаторида Ж. Туймебаевнинг ҳам номини тилга ол­­­­­­ди ва унга миннатдорчилик изҳор этди. 

Қурултойда нуфузли ташкилотни 22 йил бошқарган Н. Ўразалин истеъфо бериб, унинг ўрнига таниқли шоир Улиқбек Есдаулетнинг номзоди кўрса­тилди ва делегатларнинг қўллови билан у бир овоздан раисликка сайланди.

Янги раис 1954 йил 29 апрелда Шарқий Қозоғистон вилоятининг Зайсан туманидаги Улкен Қаратал қишлоғида туғилган. Муаллифнинг «Қанат қақты» (1974), «Жұлдыз жарығы» (1977), «Ал­­­­­­­­­­­­­­тайдың алтын тамыры» (1979), «Ұлыс­­­­­­­­­тың ұлы күні» (1982), «Ақ керуен» (1985), «Жаратылыс» (1989), «Жүректегі жа­­­­­­­­­­рылыстар» (1995), «Заман-ай» (1999), «Киіз кітап» (2001), «Қара пима» (2006), «Ынтық зар» (2010), «Әбілхаят» каби шеърий ва бадиалар тўпламлари нашр қилинган. Ижодкорлар орасида ўтган республика ва халқаро мушоиралар ҳамда беллашувларнинг ғолиби, ижод намуналари рус, қирғиз, хитой тилларига ўгирилган. 

Сўнгги йилларда қозоғистонлик ўзбек ижодкорларининг республика даражасида танилишида А. Пратов етакчилик қилаётган “Ижодкор” адабий бирлашмасининг ҳиссаси салмоқли бўлаётгани ҳам анжуманда алоҳида таъкид­­­­­­­­­­­­­­­­­­ланди. Дарҳақиқат, бирлашма та­­­­­шаб­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­буси билан чоп этилган “Совре­менная литература Казахстана” ва “Ман­гулик элим менинг” шеърият анто­­­­логияси ҳақида авваллари ҳам хабар берган эдик. Ушбу сафар мобайнида М. Ауезов номидаги адабиёт ва санъат институти директори Уалихан Қалижанов, шу даргоҳнинг илмий ходимаси Айнур Машақовалар билан “Қозоғистонлик ўзбек ижодкорлари антологияси” лойи­ҳаси муҳокама қилиниб, ре­жалар пухталанди. Рус тилида нашр эти­­­­ладиган “Простор” республика ада­­­бий журнали бош муҳаррирининг ўринбосари Любовь Шашкова билан мулоқот ҳам сама­­­­рали бўлди. 

Мазкур журналда “Ижодкор” ада­бий бирлашмасининг фаолияти ҳақи­даги таҳлилий мақола, шунинг­­дек, Э. Рўзиматов, Б. Собит, А. Пра­тов, З. Мў­­­­­­­­­­­­­­­минжонов, И. Ҳуккиев, С. Камо­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лова, Д. Сайфуллаев каби ижод­­­­кор­­­­­ларнинг шеърлари чоп этилиб, кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилингани таҳсинга лойиқ.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасининг ўзбек тилида ижод этувчи етти на­фар аъзоси бор. Булар: Эрназар Рўзи­матов, Баҳодир Собит, Ҳавазмат Қўч­қоров, Абдураҳим Пратов, Зокиржон Мўминжонов, Соатой Камолова ва Суннатилла Акромовлардир.  

Уюшма бошқаруви таркибига эса ҳамюртларимиздан М. Байғут, Н. Бе­­­­галиев, Х. Есенқараева, Қ. Ер­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­гў­­­­­­­­­беклар сайланишди. Жану­­­­­бийқо­­­­­­­­­зоғистонлик ижодкорларга уюш­­­­манинг Жанубий Қозоғистон вилоят филиали раҳбари Бақитжан Алдияр етакчилик қилди.

З. АҲМАДЖОНОВ, 2018-03-15, 11:41 197
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.