26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Наврўз арафасидаги шанбаликлар

Қазиғурт туманининг муқаддас қадамжо­ла­­ридан бири – “Қазығұрт-Кеме қалған”да «Қо­­­­­­­зо­­­­­­­ғистоннинг муқаддас қадамжолари гео­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­гра­­­­­­­­­­­­­­­­фия­­­­­­си” дастури дои­­­­­­­­­­­­­ра­сида (унга вило­­­­­­­­­­ятимиздаги 24та муқаддас жой кирган) Наврўз байрамига ба­ғишланган шан­­­­­­­­­балик ўтди. 

Унда 600дан зиёд йигит-қиз иштирок этиб, 1000 туп турли дарахт кўчатлари ўтқазилди. Флешмобдан сўнг, ҳар бир иштирокчи байрам таоми – Наврўз кўжадан татиб кўрди. 

Тадбир иштирокчилари вилоят ёшла­рини минтақамиздаги 24та муқаддас жой­ни ободонлаштиришга чорлаб, Муро­жатаатнома қабул қилишди. 

Таъкидлаш жоиз, жорий йилда Жанубий Қозоғистон вилояти Наврўз байрамини Қозиғурт тоғи этагида ўтказади.

***

Ўтган йили 85 ёшини нишонлаган  Тўлебий туманида ҳам умумхалқ байра­ми арафасида кенг кўламли ишлар амал­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­га оши­­­­­­­­­­­­­рилмоқда. Чунончи, умумий шан­­­­­­­ба­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ликда 2295 одам қатнашиб, 61 аҳоли пункт­ларда тозалик ишлари юритилди, унга 78 техника жалб этилди. Натижада 277 кўча, яъни 462 чақирим йўл бўйи тозаланди.

– Халқимизда «Тозаланадиган жой то­за эмас, ифлосланмайдиган жой тоза» деган нақл бор, – деди шанбаликда фаол иштирок этган «Сайрам-Ўгам» нодавлат ташкилоти раҳбари А. Абдешов.–  Буюк алломалардан бири «Табиат инсонга гўзал­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лик берар экан, уни эъзозламаслик нон­­кўрликдир»,  деган. 

Имон-инсофли, тарбияли инсонда эко­логик маданият ҳам юксак даражада шакл­­­­­­­­­ланган бўлади. Кўча-кўйда кетар экан­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­миз дарахт шохларини синдираётган, пиш­­­­­­­­­­­­маган, хом меваларни узиб, увол қи­­­­­лаётган, конфет қоғозлари, озиқ-овқат маҳ­сулотлари қутиларини дуч келган жой­­ларга ёки ариқларга ташлаб кетиш  ҳолатларига кўзимиз тушади. 

Сўлим табиатнинг гулдек юзига доғ тушираётган кимсалар борлигидан афсус­ланамиз. 

Табиатни асраб-авайлаш, уни келажак авлодларга безавол ва обод ҳолда ет­казиш ўз қўлимизда. Шундай қилсаккина ворисларимиз  биздан миннатдор, соғлом ва бахтиёр бўладилар. 

Шанбаликда фаол қатнашган жамоалар муносиб тақдирланди, туман ҳокими Б. Пар­манов уларга ташаккурномалар топширди.

Шанбалик натижаси бўйича тақдирлан­ганлар  орасида  Кемеқалған, Киелитас ва Қаратўбе қишлоқ ҳокимлари, «Ленгерсу» ташкилоти, 2-сонли  «Қарлығаш» болалар боғчаси, туман шифохонаси жамоалари бор.

Б. ДЎСМАТОВА, 2018-03-15, 11:44 788
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.