26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ортда қолган из яхши

Шимкент шаҳридаги А. П. Чехов номли мактабда устоз Раҳима ая Ортиқ­­­­­­­боеванинг номини абадийлаштиришга бағишланган тадбир ўтди. Уни жамоа раҳбари Анормат Ўрозов очиб, Раҳима Орифбой қизининг таржимаи ҳолига тўхталди.

Р. Ортиқбоева 1932 йил 10 октябрда Шимкент шаҳрида дунёга келди. 

Низомий номидаги Тошкент Дав­лат институтининг филология факульте­тида ўқишини давом эттириб, Н. Маллаев, М. Асқарова, Ў. Рашидов, Ш. Абдуллаева каби устозлар қўлида таҳсил олди.

1955 йил Шимкентдаги А. П. Чехов номли 21-мактабга ишга қабул қилинди. 35 йиллик хизмат фаолияти давомида тўп­лаган иш тажрибаси вилоят миқёсида оммалаштирилди. Қизиқарли дарслари, ранг-баранг мавзудаги илмий маърузалари, се­­­­­минар машғулотлари, адабий кечалари билан элга танилиб, шогирдлар, ота-оналар, ҳамкасблари ҳурматига сазовор бўлди.

Самарали меҳнати, касбига юксак масъулияти эвазига устоз вилоят ва ша­­­ҳар миқёсида Фахрий ёрлиқлар”, “Дип­лом”лар ва “Халқ маорифи аълочиси” ун­вони билан тақдирланди.

1960 йили ҳамкасби Муборакхон Имом­­­­­­­­­­­­­саидов билан ширин оила қуриб, ол­­ти фарзандни вояга етказдилар. 

Синф­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­хона очилиш маросимида қи­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­зил тасмани қирқиш меҳмонлардан фах­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­рий устоз Бегмат Турдиқулов, шо­гирд­ларидан Маҳмудали Усмонов ва Ўт­кир Аҳмедовларга топширилди. Сўнг, фо­нийдан ўтган устозлар руҳига Қуръон тиловат қилингач, Раҳима аянинг умр саҳифаларини ёритувчи видеолавҳа намо­йиш этилди.

Ҳамкасбларидан Ҳузра Ҳусанова, Ири­сой Омонқулова, Каромат Рашидова, шогирдлари Саодат Абдиева, Мўътабар Худойберганова, Саломат Эштоева ва Муҳайё Бегматовалар ушбу тадбирни уюштирган мактаб жамоаси ҳамда ус­тознинг оила аъзолари, фарзандлари (Озо­да Мусаева)га миннатдорчилик изҳор эт­дилар.

Ҳайит МУРОД, 2018-03-15, 11:46 713
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.