26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Касалликларга қарши ишлов бошланди

ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги республика ветеринария назорати ва текшириш қўмитаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Турсин Қабдулданов Сайрам туманига ташриф буюриб, ветеринария тадбирлари ижроси билан яқиндан танишди. Қўмита раиси Манкент қишлоқ округидаги “Ет АгроМанкент” МЧБ тасаруфидаги қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш ширкатидаги ветеринария тадбирларини кўздан кечирди. 

– Ўтган йили вилоят бўйича жами 602 бош қорамол, 1081 бош қўй-эчкида бруцеллёз аниқланди. Қоидага мувофиқ, касалланган моллар Шимкентнинг Сайрам даҳасидаги “Замин” зарарсизлантириш пунктига юборилади. У ерда сўйилиб, гўштга махсус ишлов берилгач, истеъмол қилишга яроқли ҳисобланади. Молнинг эгасига эса давлат томонидан муайян миқдорда товон тўланади. Таъкидлаш жоизки, касалликни аниқлаш чоғида лабораторияга қон билан бирга молнинг исирғасидаги рақамлар ҳам қўшиб жўнатилади. Яъни молнинг эгаси сир тутилади. Ҳамюртларимиз қарамоғидаги чорва молларини текширтиришдан бўйин товламаслиги керак, акс ҳолда "Ветеринария тўғрисида" Қонунига кўра, жарима тўлашларига тўғри келади, – деди вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси ветеринария чора-тадбирларини ташкил қилиш бўлими бошлиғи Базарбек Ўмаров.

 Вилоят оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган сафар чоғида мутахассислар, шунингдек, Қорасув қишлоқ округидаги ветеринария бўлимида ҳам бўлиб, касалликларга қарши вакциналаш жараёнини кўздан кечиришди.

– Туман бўйича режага кўра 192 минг бош қорамол, 123 минг бош қўй-эчки ва 42 минг бош йилқига турли юқумли касалликларга қарши ишлов бериш кўзда тутилган. Соҳа мутахассислари бу ишларни ўз вақтида ва сифатли олиб бораётганлиги сабабли ҳудудда касалликка чалинган моллар сони нисбатан жуда кам. Пунктларда профилактика ишларини юритиш ва вакциналаш учун етарли миқдорда дори-дармонлар келтирилган ҳамда зарур шарт-шароитлар яратилган, – деди Сайрам туман ҳудудий ветеринария хизмати давлат корхонаси директори Бекжон Ҳалимжонов.

Астаналик меҳмон туман чорвадорлари мол парваришига жуда уста эканини таъкидларкан, турли юқумли касалликларни бартараф этишда ҳам олдинги қаторда эканини мамнуният билан тилга олди.

И. КАРИМОВ., 2018-03-15, 11:48
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.