26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мультфильмларимизни бутун мамлакат томоша қилади

Жанубий Қозоғистон вилоят опера ва балет театри биносида “Ўтрор мудофааси” мультфильми тақдимоти ўтди. “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастури доирасида яратилган фильм ғоясининг муаллифи минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев. 

Анимацион фильм тақдимотида зиёлилар, вилоят аҳли, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Унда сўзга чиққан вилоят ҳокими лойиҳа мақсадларига тўхталди ва ижодкорлар ишига ижобий баҳо берди. 

– Давлат раҳбарининг дастурий мақоласида жаҳон ҳамжамиятини маданий қадриятларимиз билан таништиришнинг мутлақо янги усулларини ўйлаб топиш зарурияти тилга олинганди, – деди у. – Бизнинг маданий бойлигимиз нафақат китоб, балки мультимедиа кўринишида ҳам яратилиши лозим. “Ўтрор мудофааси” фильми мазкур топшириқнинг минтақамизда тўлақонли бажарилаётганига яққол мисол бўла олади. 

Сайёҳларни вилоятимизга жалб этиш, Ўтрорнинг кенг танилишига, қадимий ривоят ва афсоналарни тарғиб қилиш, шунингдек, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи фильм 2D ва 3D форматларида суратга олинди. 

Қадимий Ўтрорнинг ўтмиши, маданиятидан хабар берувчи фильм Ватанпарвар икки боланинг саргузаштларини баён қилади. Томошабинлар дунёга машҳур Ўтрор кутубхонаси ва Абу Носир Ал Форобий ҳақида маълумотга эга бўлишади. Шу билан бирга томошабинлар “билаги зўр бирни, билими зўр мингни йиқишини англаб етишади. 

Анимация фильми режиссёри ва бош рассоми – Азамат Ерназаров, сценарий муаллифи – Бақитжан Қулжабай, мусиқа муаллифи – Руслан Шиниқулов, фильм директори – Нуриддин Паттеев.

Фильм ниҳоясида Ж. Туймебаев барча рассомларга ташаккурномалар тақдим этди.  

***

Вилоятимизда “Маънавий янгиланиш” дастури доирасида қатор фильмлар суратга олинди. “Ўтрор мудофааси”дан ташқари, “САҚ” студиясида “Куч отаси – Ҳожимуқон”, “Муқаддас Қазиғурт”, 10 серияли “Кўҳна чонқовурнинг сири” каби фильмлар яратилди. 2018 йилда Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги қўллови билан 10 серияли “Тўлебий”  сериали, “Туркистон“, “Ўрдабоши – бирликнинг туғи” ва бошқа анимацион фильмлар суратга олинади. 

16 мартдан 20 майгача барча вилоят марказларидаги кинотеатрлар ва маданият уйларида вилоятимизда туширилган фильмлар намойиш этилади. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-03-15, 11:54 217
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.