26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоятимизда озиқ-овқат нархлари барқарор

Жанубий Қозоғистон вилоятида йил сайин ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар баҳосининг ўсишига йўл қўймаслик мақсадида барқарорлаштириш жамғармаси маҳсулотларини минтақа аҳолисига арзон баҳода сотиш одат тусига кирган. Чунончи, 2017 йили “Озиқ-овқат компанияси” МЧБга 6800 тонна ижтимоий муҳим товарлар харид қилинган бўлса, шундан 2232,5 тоннаси сотилган.

Жамғарманинг жорий йилги фаолияти билан танишиш учун вилоят ҳокимининг матбуот хизмати “Шимкент” ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияси миллий компанияси” ҲЖнинг шўъба корхонаси – “Озиқ-овқат компанияси” МЧБ озиқ-овқат маҳсулотларини барқарорлаштириш жамғармасининг савдо нуқталарига ОАВ вакилларининг матбуот сафарини  уюштирди.

Таъкидлаш жоизки, барқарорлаштириш жамғармасида сабзавот маҳсулотлари апрель ойининг ўрталаригача сақланади. Ёзги ҳосил савдога чиқарилгунга қадар базаларда сабзавот етишмаслиги ҳамда баҳонинг кўтарилиши сезилади. Ҳозир вилоят барқарорлаштириш жамғармасининг дўконларида қолган маҳсулот миқдори 4 884,3 тоннани ташкил этади.

Товарларнинг баҳосига келсак, картошканинг 1 килоси – 85 тенге, пиёз – 50 тенге, сабзи – 80 тенге, гуруч – 180 тенге, мол гўшти – 1390 тенге, шакар – 215 тенгедан сотилмоқда. Шундай қилиб, барқарорлаштириш жамғармаси ўз маҳсулотларини аҳолига бозордагидан анча арзон сотмоқда. Маҳсулотлар “Фиркан” савдо тизими, “Жибек жоли”, “Айна”, “Алаш”, “Қирғиз бозор”, “Самал”, “Қазибек”, “Авто-Нур”, “Барис” бозорлари ва Шимкент шаҳридаги ярмаркаларда сотилмоқда.

Ҳозирги вақтда вилоятда ижтимоий аҳамиятга молик озиқ-овқат маҳсулотлари баҳосининг кескин ўсиши кузатилмаяпти.

М. ЭЛТОЕВА, С. ШАРИФБОЕВА, 2018-03-15, 11:55 691
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.