26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ХХI асрнинг Ипак йўли

НУРСУЛТАН НАЗАРБАЕВ 14-15 МАЙ КУНЛАРИ ХИТОЙНИНГ БЕЙЖИН ШАҲРИДА ЎТГАН «БИР БЕЛБОҒ, БИР ЙЎЛ» ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ФОРУМИДА ИШТИРОК ЭТДИ

Хитой бундай кенг миқёсдаги халқаро форумни илк бора ўтказмоқда. Унинг иштирокчилари қаторида 29 давлат ва ҳукумат раҳбарлари, БМТ, Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармасининг биринчи раҳбарлари бор. Бу фақат олий даражадагилари. 

Иштирокчилар жўғрофияси 130дан ортиқ давлатни ўз ичига олади. Қозоғистон делегациясига Президент Нурсултан Назарбаев бошчилик қилди.

Хитой Халқ Республикаси «Бир белбоғ, бир йўл» ташаббусини тўрт йилдан бери фаол амалга оширмоқда. Илк бора бу лойиҳани амалга ошириш режасини Си Цзиньпин 2013 йили Қозоғистонга расмий ташрифи чоғида маълум қилган эди. 

Бу бутунжаҳон ҳамжамиятининг диққатини тортган ташаббусни жаҳондаги давлатлар қўллаб, унга қўшила бошлашди. Унда замона, ҳамкорликдаги фаолиятнинг тамойиллари ва асосий концепциялари батафсил баён қилинган, «Бир белбоғ, бир йўл» қуришнинг асосий вазифалари ва йўналишлари белгилаб берилган, улар тавсифланган.

«Бир белбоғ, бир йўл» лойиҳасидан кўзланган асосий мақсад бутун дунёнинг ҳамкорликдаги тараққиётини таъминлашдир. Тақдири ягона камар ва йўл билан боғланган давлатлар умумий ривожланишдан ўз тараққиёти учун куч тўплайди. «Бир белбоғ, бир йўл» Осиё, Европа ва Африкани кесиб ўтаркан, Европа ва Шарқий Осиё иқтисодиётини боғловчи янги ҳалқа бўлади. Шунинг учун жаҳондаги юзлаб давлатлар унга аъзо бўлишга тилак билдирди ва ўнлаб давлатлар билан ҳамкорлик шартномалари имзоланди. 

Ушбу анжуман ҳам Осиё, Европа ва Африка мамлакатлари ўртасида яқин алоқалар ўрнатиш ва ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга ҳисса қўшади. 

Форумда имзоланган ҳужжатлар Қозоғистон ва Хитой орасидаги ўзаро алоқаларимизга янги тус ва моҳият бағишлайди ҳамда Буюк Ипак йўлидаги икки қадимий тамаддуннинг анъанавий алоқаларини янги аср руҳи билан бойитади.

***

Президент Нурсултан Назарбаев Пекин шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан учрашди. 

Давлат раҳбари ХХР Раисига «Бир белбоғ, бир йўл» Форумига таклифи учун миннатдорчилик билдириб, унинг яхши уюштирилганини қайд этди. 

– Мен Форум бутун жаҳондаги муҳим воқеалардан бирига айланиб қолади, деб ўйлайман. Сизнинг ушбу анжумандаги маърузангиз мазмунли бўлди ва мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг кўп саволларига жавоб берди. «Бир белбоғ, бир йўл» – янги парадигма, янги даражадаги ҳамкорлик тизимидир, – деди Қозоғистон Президенти.

Нурсултан Назарбаев «Бир белбоғ, бир йўл» ғояси минтақавий даражадаги ҳамкорликкина бўлиб қолмай, турли қитъалар орасидаги ўзаро ҳаракат эканини таъкидлади.

– Бу белбоғда жаҳон аҳолисининг 45 фоизини қамровчи 60дан ортиқ давлат иштирок этмоқда. Қозоғистон ва ХХР орасидаги икки томонлама ҳамда кўп томонлама манфаатли, самарали ҳамкорлик намунавий шаклга кирди, бошқа давлатлар биздан ўрганишлари мумкин, – деди Давлат раҳбари.

Қозоғистон Президенти икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг ижобий жўшқинлигини тилга олиб, бундан буён унинг янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди. 

Бундан ташқари, томонлар минтақавий хавфсизлик, киберхавфсизлик ҳамда халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

Си Цзиньпин Нурсултан Назарбаевга Сурия можароларини бартараф этиш жараёнига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

ХХР Раиси «Нурли йўл» дастурининг муваффақиятлилигига ва Осиёдаги ўзаро ҳаракат ва ишонч тадбирлари кенгаши ташаббусларининг долзарблигига тўхталди.

ХХР раҳбари Қозоғистонга расмий ташриф буюриб, ШҲТ саммити ва ЭКСПО-2017 Халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этишга тайёр эканлигини билдирди.

 

Президентнинг матбуот хизмати маълумотлари асосида тайёрланди.    

Бу ҳақда батафсил akorda.kz сайтидан ўқий оласиз.

 

, 2017-05-16, 11:09
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.