26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дўстлик ришталари мустаҳкамланмоқда

Давлат раҳбари Имомали Раҳмонни “Парасат” ордени билан тақдирлади

Тожикистон раҳбарининг мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида Ақўрдада олиб борилган музокаралар чоғида Давлат раҳбари Нурсултан Назарбаев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмонни “Парасат” ордени билан тақдирлади.

– Сизнинг мамлакатларимиз ўртасидаги дўстликни ривожлантиришдаги хизматларингизни муносиб баҳолаб, Қозоғистонга бўлган чексиз муҳаббатингизни инобатга олган ҳолда “Парасат” ордени билан тақдирлашга ижозат бергайсиз, – деди Нурсултан Назарбаев.

Юксак унвон учун Имомали Раҳмон Қозоғистон Президентига ўзи ва тожик халқи номидан миннатдорчилик билдирди.

– Бу мукофот, нафақат менинг хизматларим, балки тожик халқининг хизматлари учун ҳам берилди, деб ҳисоблайман. 25 йилдан бери икки томонлама ҳамкорликни тобора ривожлантираётганимиз учун берилган мукофотдир. Тожикистон сизнинг ташаббусларингизни доимо қўллаб келган. Бизнинг алоқаларимиз ўзаро ишончга асосланган, биз ҳақиқий дўстлармиз. Илиқ қабул ва меҳмондўстлик учун катта раҳмат! – деди Имомали Раҳмон.  

“Казахстанская правда” маълумотлари асосида, 2018-03-15, 12:00 690
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.