26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мен сени танладим, ўғлим!

Суратдан менга кичкина болакай қараб турибди. Ёнида катта ароқ шишаси. Устига «Дадажон, мени танланг!» деб ёзиб қўйибди.

Мен плакатга узоқ қараб турдим. Мен сени танладим, ўғилгинам, сени танладим! Ҳатто, сенга исм топиб қўйдим, Толиб, Толибжон, деб. 

Шу йили ёзнинг бошида Россияга ишлашга кетдим. Поезд кутаётганда онанг билан анча гаплашиб турдик. 

– Бегона юртга бормай қўяқолинг, – деди у ялиниб. – У ёққа кетганлар уйланиб, қолиб кетишаётган экан.

Мен қолиб кетмаслигимни, иш, ижара уй топилса, уни ҳам олиб кетишимни айтдим. Мен нодон, шу пайтда онангнинг юраги остида яшаётганингни билмаган эканман. Билганда шу оннинг ўзида билетимни йиртиб ташлаб, онанг билан уйга қайтган бўлардим. Шунда бу воқеа юз бермаган бўларди. Аттанг!

Мен иш излаб кетдим, ойинг эса дўхтирга борибди. Аввалига ҳомиласи уч ойдан ошиб кетгани учун дўхтирлар кўнишмабди. Сени ноқонуний йўл билан мендан айиришибди, ўғлим... Мана шу воқеага ҳам 17 йил бўлибди. Ҳозир 17 ёшга тўлиб, мактабни тугатиб, ўқишга кирардинг. Икковимиз режалар тузардик, армияга борардинг, қизларга қарардинг... Умримнинг мазмуни бўлардингку, болам!

Бир болакай менга плакатдан тикилиб турибди, жуда жиддий қараяпти. Ёнида катта шишадаги ароқнинг сурати. Ароқнинг шишаси жуда катта. Устида ёзув: «Мени танланг, дада!». 

Мен сени танладим, ўғлим! Ҳатто исм ҳам топиб қўйдим: Мақсад, Мақсадбек, деб. 7 ойлик туғилганинг учун икки ойгача сени бизга беришмади. Уйимизга келган кунинг бошимиз осмонга етди. Қанчадан-қанча қувончли дамларни бизга ҳадя қилдинг, ўғилгинам. Мен ишга гўё учиб борардим ва учиб қайтардим. Бир куни сен шамоллаб қолдинг ва «тез ёрдам» олиб кетди. Мен ишдан кейин касалхонага бордим, сени қўлимга олиб, бағримга босдим. Тананг қаттиқ қизиб кетган эди. Менинг қўлимдан ҳеч нарса келмади. Сен менинг қўлимда уйқуга кетдинг ва қайтиб уйғонмадинг. Ҳаёт бўлганингда ҳозир 16 ёшга тўлардинг. Паспорт олган бўлардинг, касб танлардинг.

Плакатдан бир болакай менга тикилиб турибди, жуда жиддий қараётгандай туюлди. Мен унга узоқ тикилиб турдим. Ёнида катта шишадаги ароқнинг сурати. Ароқнинг шишаси жуда катта. Устида ёзув: «Мени танланг, дада!». Мен сени танлаганман, ўғлим!

Мен яна сени танлаган бўлардим, ўғлим, фақат энди бунинг иложи йўқ. Чунки биз онанг билан ажрашиб кетдик. Икки фарзанд жудолиги учун бир-биримизни кечира олмадик. Энди ўйлаб қарасам, айб менда экан, ўғлим, онангни бахтли қилолмаганим учун. Ахир Оллоҳ мени бу дунёга онангни бахтли қилиш учун куч, қувват, қудрат бериб юборган эдику. Ахир Одам Ато Момо Ҳавони деб жаннатдан воз кечган эди, уни бахтли қилишни ўзига жаннат деб билган эди, мен эса онангни бахтли қила олмадим, ўғилгинам. Плакатдаги суратда мен сени кўрдим, Мақсаджон, яна қалбим яраланди. Мен сени танладим, болагинам, ҳозироқ онангга қўнғироқ қиламану, тез етиб кел, дейман. Мен нодонни кечир, дейман. Кейин бирга чақалоқлар уйига бориб, икки ўғилни олиб келиб, асраб оламиз. Бирининг исмини Толибжон, иккинчисининг исмини Мақсаджон қўямиз. Нега бу иш илгарироқ хаёлимга келмаган экан? 

Баҳодирнинг изтиробларини Авазхон АБДУФАТТОҲ оққа кўчирди, 2018-03-16, 23:41 169
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.