26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Йўл бўйларига 100 минг туп кўчат ўтқазилади

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаевнинг ташаббуси билан минтақамизда кўкаламзорлаштириш ишлари йил сайин жадал суръатларда олиб борилмоқда. Минтақа раҳбари, асосий ишлар шаҳарнинг меъморий қиёфасини яхшилаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга йўналтирилишини таъкидлаган эди.

Қувонарли томони шундаки, бу йил ташкилотларга вилоятимиздаги кўчат етиштирадиган хўжаликлардан 2 миллион тупга яқин ниҳол бепул берилади. Улар махсус белгиланган жойларга ўтқазилади.

Шунингдек, вилоят аҳамиятига эга автомобиль йўллари бўйига 100 минг тупга яқин кўчат ўтқазилади. Чунончи, вилоят йўловчилар транспорти ва автомобиль йўллари бошқармаси, “Оңтүстік жолдары” корхонаси томонидан йўл бўйларига 9 мингта кўчат экилади. Бундан ташқари, бошқарма ташаббуси билан яна 10 мингта кўчат ўтқазиш мўлжалланган. 

Яқин келажакда Шимкент, Арис, Туркистон шаҳарлари, барча туманлардаги кўча бўйлари яшилликка бурканса, ажабмас.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2018-03-16, 23:49 858
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.