26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Балли, қизлар!

Тўлебий тумани «Султонработ» мактабида Элбошимизнинг «Келажакка йўлланма:маънавий янгиланиш» дастурий мақоласи доирасида «Қиз – миллатнинг келажаги» кўрик-танлови уюштирилди. 

Унда 9-11-синф қизлари куч синашди. Камина ва муаллима К. Ниёзова уюштирган бу тадбир қизларимизнинг маънавий-ахлоқий билимини янада ошириш, эркин фикрлаш қобилияти, нутқ маданиятини ўстириш, халқимизнинг анъана ва урф-одатларини тарғиб қилиш, истеъдодлиларни аниқлаб, муносиб рағбатлантиришга қаратилди.

Қизлар «Ҳунарли ўзар», «Пазандалик маҳорати», «Шоиралар ижоди менинг қалбимда», «Артистик маҳорат» шартлари бўйича беллашдилар. 11-Б синф ўқувчиси Сарвиноз Бердибоева «Шоиралар ижоди – менинг қалбимда» шарти буйича Зулфия ролини зўр маҳорат билан ижро этиб, «Она кўзлари» монологини ўқиди ва олий ўринни эгаллади. Учта совринли ўрин 10-“Б” синф ўқувчиси Юлдуз Аъзамова, 10-“А” синф ўқувчиси Нигора Абдирова ва 9-“Б” синф ўқувчиси Малика Турдиметовага берилди.

Иштирокчи қизлар мактаб маъмурияти томонидан совғалар ва мақтов ёрлиқлари билан такдирландилар.

М. ОДИЛБЕКОВА, ташкиллаштирувчи-педагог, 2018-03-16, 23:53 215
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.