26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қувноқлар ва зукколар

Ўн йиллар муқаддам Қозоғистон ўзбек ёшларидан иборат “Қувноқлар ва зукколар” жамоаси ташкил топган ҳамда унинг довруғи ҳатто Астанагача етиб борган эди. Кейинги пайтларда ёшларнинг шижоати негадир пасайгандай эди, назаримда. “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири Алишер Сотволдиев республика ўзбеклари “Дўстлик” ассоциацияси қошидаги ёшлар қанотига етакчи этиб тайинлангач, бу иш анча жонланди.

Ўтган ҳафтада Манкентдаги Мақсадбек Ҳакимбоев бошчилик қилаётган Ш. Рашидов номли ўрта мактаб ўқувчилар жамоасидан иборат тўртта гуруҳ қишлоқ маданият уйида ўзаро беллашди. Таъкидлаш жоизки, залда томошабинлар кўплигидан ўриндиқлар етишмай, кўпчиликнинг тик туришига тўғри келди. А. Сотволдиев, А. Исмоилов номли гуманитар коллеж ўқитувчиси М. Тожибеков, маданият уйи мудири О. Сайдалиев ва “Жануб жарчилари” газетаси мухбири 

Г. Мақсадовалардан иборат ҳакамлар ҳайъати “Ёшлар”, “Божалар”, “Шов-шув” ва “РМЗ” жамоаларининг ҳар бир чиқишини жиддий ва холисона баҳолаб борди.

– Яқинда каминага “Қувноқлар ва зукколар” гуруҳини тузиб, қардош Ўзбекистонда ўтказиладиган “ҚВЗ” танловида иштирок этишни таклиф қилишганида, гапнинг рости, дабдурустдан истеъдодли ёшларни топа олмадик. Ўзбекистондаги беллашувда жетисайлик қозоқ ёшларидан иборат жамоа қатнашди. Уларнинг соф ўзбек тилидаги чиқишлари кўпчиликни лол қолдирди. Мана, бугун манкентлик ёшлар ўз истеъдодини тўлиқ намойиш қилишяпти. Минтақавий саралаш босқичидан сўнг, биз қозоғистонлик ўзбек ёшларидан янги “Қувноқлар ва зукколар” таркибини тузамиз. Ўша гуруҳ сафида сизлардан ҳам муносиб номзодлар бўлишига ишонаман, – деди Алишер Ғофуржон ўғли.

Жамоалар бирин-кетин саҳнада саломлашиш, уйга вазифа, эркин мавзулар бўйича ўз маҳоратларини кўрсатишди. Томошабинларга, айниқса, “Шов-шув” жамоасининг мактаб ҳаётидан олинган ичакузди ҳангомалари, “Божалар”нинг топқирлиги жуда маъқул бўлди. Уларнинг ҳар бир чиқиши гулдурос қарсаклар билан олқишлаб турилди. Мавриди келганда, жамоаларни танловга тайёрлаган ва мавзулар танлашда бош-қош бўлган устозларни тилга олиш лозим. Мактаб директорининг тарбиявий ишлар бўйича муовини Нозимбек Тўрақулов етакчилигида ўқитувчилар 

З. Абдусаломов, Ж. Анорқулов “Божалар”, “Р. Йўлдошев, Г. Соипова “Шов-шув”, С. Ҳакимбоев, Т. Маҳкамбоев “Ёшлар”, М. Абдусаматов эса “РМЗ” жамоаларини тайёрлашда жонбозлик кўрсатишди.

Ниҳоят ҳакамлар ҳайъати ғолиб ва совриндорларни эълон қилди. "Божалар" гуруҳи бир овоздан биринчи ўринга ва 20 минг тенгелик сертификатга муносиб топилса, “Шов-шув” жамоаси иккинчи, “РМЗ” ва “Ёшлар” жамоалари эса учинчи ўринларни эгаллади. Совриндорларга ҳам қимматбаҳо совғалар топширилди. 

Ғолиб жамоа минтақавий беллашувга йўлланма олди. Уни олдинда янги довонлар кутмоқда. Таъкидлаш жоизки, “Божалар” гуруҳи сардори Юсуф Эшметов вилоят терма жамоаси таркибида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ўйлаймизки, ҳадемай жанубийқозоғистонлик ўзбек ёшлари халқаро беллашувларда муваффақиятли қатнашиб, зукколикларини исботлашади.

И. КАРИМОВ, 2018-03-16, 23:59 225
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.