26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоят ҳокими жавобгар шахсларга чора кўрди

Сариоғоч туманида рўй берган кўнгилсиз воқеа – етти ёшли болага оид ҳодиса ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Вазиятни атрофлича ўрган­ган вилоят ҳокими Ж. Туй­мебаев жамоатчилик ҳам­да оммавий ахборот восита­лари вакиллари билан мах­сус йиғилиш ўтказиб, ўз вако­лати доирасида кўрилган чораларни маълум қилди.

Ҳоким ушбу муаммоли воқеа ўз вақтида назоратга олинмагани туфайли шов-шувга сабаб бўлганини таъкидлади. 

Яъни тилга олинган муаммо юзасидан тергов амаллари одилона ва атрофлича юритилишини таъмин­лаш учун суриштирув чо­ра­лари поёнига етгунига қадар мазкур воқеага алоқадор ман­сабдор шахслар ва масъул ходимлар ўз вазифаларидан вақтинча четлатилди.

Қозоғистон Республикаси қонун­чилигига мувофиқ вилоят ҳокимининг муовини У. Садибековга қатъий ҳайфсан берилди. Шунингдек, Са­­­риоғоч туман маҳаллий полиция хизматининг раҳбари О. Бердали ва шу туман Абай овул маҳаллий полиция бўлимининг раҳбари А. Ибрагимов, ювенал полиция бўли­мининг 73,-74-сонли умумий ўрта мактабларидаги масъул полиция нозири Қ. Сариевлар ишдан бўша­тилди.

– Вазиятни ўз вақтида назоратга олиб, тегишли чора кўрмаган туман ҳокими Қ. Абдуалиевга қатъий ҳайф­сан эълон қиламан. Шунингдек, мана шу соҳага масъул туман ҳокимининг муовини Қ. Қистаубаевга нисбатан тегишли жазо чорасини қўллашни ҳамда Сариоғоч туман таълим бўлимининг раҳбари Б. Майрихов билан 73,-74-сонли умумий ўрта мак­табларнинг директорларини тер­­­­­­­­­­гов амаллари тугагунча ишдан чет­­­­­­­лаштиришни топшираман, – деди Жансейит Туймебаев.

Шунингдек, минтақа раҳбари ви­­­­­­­­­­­­­­­­­лоят таълим бошқармасининг раҳ­­­­­­­­бари И. Сағиндиқовга ҳайфсан бери­лишини таъкидлади. 

Маҳаллий полиция ходимларининг ўз хизмат вазифасига панжа ора­сидан қараб, вақтида жиноий иш қўзғамагани туфайли ортиқча асаб­бузарликларга йўл қўйилди. Демак,  зудлик билан қатор кенг қамровли тадбирлар ўтказилиши, вилоятдаги вазиятга пухта мониторинг юри­тилиши, болалар тарбияси муам­­­моларига оид махсус йиғилиш ўтка­зилиши даркор. Булар жойларда, маҳаллий ҳокимликлар кундаликда жиддий ва жадал амалга оширадиган ишлардир.

Вилоят ҳокими барча жамоатчилик вакилларига ва журналистларга бугунги кутилмаган шов-шувли во­қеа­­­­­­га доир фаол фуқаролик нуқ­таи назари учун миннатдорчилик билдирди.

Мурод АБУБАКИР, 2018-03-17, 00:02
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.