26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳоким ҚР Миллий гвардияси аскарлари билан учрашди

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев ҚР Миллий гвардияси Бош қўмондонининг тарбия ва ижтимоий-ҳуқуқий ишлар бўйича ўринбосари, генерал-майор М. Сатов, Миллий гвардия аскарлари, “Айбын” ордени соҳиби, катта лейтенант Е. Ўтарбаев, “Жанговар жасорати учун” медали соҳиби С. Сундетовларни ота-оналари билан қабул қилди.

Учрашувда генерал-майор С. Сатов вилоят раҳбарига Миллий гвардиянинг Шимкент шаҳрида жойлашган ҳарбий бўлинмаси бажарадиган жан­говар хизмат ва ижтимоий аҳ­­­­­­­­­­­­­­­­­вол ҳақида ҳам маълумот берди. Шунингдек, Миллий гвардия аскарларининг мард­лиги ва жасоратидан ҳикоя қилувчи “Ол­тинчи бекат” ба­диий фильми ҳақида гапирди.

Минтақа раҳбари, ўз нав­батида кўрсатган жасорати билан олий даражали му­кофотга лойиқ топилган ҳам­­­­­­­­юртларимизнинг жасо­ра­­­тини ўзгаларга ибрат қилиб кўр­сатиш кераклигини айтди.

– Бу каби мардларимизнинг кўп бўлиши элимиз учун фахр. Шу сабабли, бир томчи қони қолгунча, она Ватанини ҳимоя қилишга тайёр фуқароларни ҳар бир аҳоли манзилида яқин­дан таништириб, жасо­ратини кўрсатиб бери­шимиз зарур, – деди Жансейит Қансейитули.

Сарбоз Е. Ўтарбаев 2010 йили 22 июнда Ақтау шаҳ­ридаги ахлоқ тузатиш маҳ­ка­­­­­­­­­­­­масини кузатиш вақтида қатъий тартибдаги колониядан қочмоқчи бўлган 21 нафар маҳ­­­­­­­буснинг йўлини бир ўзи тўс­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ган. Шу жасурлиги учун у III даражали “Айбын” ордени билан тақдирланган. 

– Жансейит Қансейитули, йигитлик бурчимни бажариш вақтидаги ҳаракатимни ино­батга олиб, иззат-икром кўр­сатаётганингиз учун мин­нат­­­дорман. Менинг ўрнимда бўл­ган ҳар қандай аскар шу йўлни тутишига ишонаман. Сабаби, она Ватанни ҳимоя қилиш – ҳар бир фуқаронинг бурчи, – деди Ербўл Ўтарбаев.

Бугунги кунда ҚР Ахборот ва коммуникациялар вазир­лигининг буюртмасига би­ноан жангчи ҳақида тўла ме­т­ражли фильм суратга олинди. У республикамиз кино­театр­ларида намойиш этил­моқда.

Учрашув сўнггида минтақа раҳбари жасурлиги билан ёш авлодга ўрнак бўлган фильм қаҳрамонлари ва уларнинг ота-оналарига фахрий ёрлиқлар топширди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2018-03-17, 00:07 923
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.