26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Устоз-мураббий хотирасига

Сайрам даҳасидаги “Исфижоб” спорт мажмуасида педагогик фаолиятини ёшлар тарбиясига бахшида этган, кўп йиллар мобайнида мавзедаги кекса билим даргоҳларидан бири бўлмиш Ал-Форобий номли мактабда ўқувчиларга жисмоний тарбиядан сабоқ бериб келган, мактаб касаба уюшмаси қўмитасига раислик қилган Қозоғистон маориф аълочиси Сайдиғани Эргашовнинг  хотираси учун футбол мусобақаси ўтди. 

Турнирнинг очилиш маросимида устознинг яқинлари, жўра-улфатлари, ҳамкасблари, собиқ “Дружба” жамоасининг ўйинчилари иштирок этишди. 

Унда шунингдек, 12-сонли спорт мактаби директори Ҳасан Маҳкамбоев, спорт фахрийларидан Толибжон Фозилов, Абдуҳамид Абдурашидов ва таниқли спорт мураббийи Махамбет Сапарбаевлар қатнашдилар. 

Мусобақа якунига кўра бош соврин 92-сонли мактабнинг ўқитувчилар жамоасига, навбатдаги ўрин Зиёмат Ҳусанов номли мактаб ўқитувчилар жамоасига насиб этди. 

Барча жамоаларга С. Эргашовнинг ўғли Аброр қимматбаҳо совғалар ва медаллар ҳадя этди.

 

 

 

И. ТОЖИБОЕВ., 2017-05-16, 11:16 818
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.