26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Наврўз – миллий қадрият

Наврўз – Марказий Осиё минтақасида, Эрон, Афғонистон сингари мам­ла­катларда яшовчи халқларнинг миллий байрами. Бу ҳақда Абулқосим Фир­давсийнинг «Шоҳнома», Абу Райҳон Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар», Умар Ҳайёмнинг «Наврўз­нома», Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғотит-турк», Абу Бакр ал-Наршахийнинг «Бухоро тарихи» ва бошқа асарларида маълумотлар берилган. 

Уларда мазкур байрамнинг уч минг йил аввал нишонлангани айтилади. Манбаларнинг гувоҳлик беришича, ўлкамизга ислом дини киргач, Наврўз байрами ман қилинган, аммо тақиққа қарамай, уни нишонлаш давом этган. 

Дастлаб, байрамни ўтказиш ўтроқ деҳқонларда расм бўлса, кейинчалик улар орқали ярим ўтроқ ва кўчманчи туркий халқларнинг урф-одатига айланди. Вақт ўтиши билан Наврўз маросимлари маҳаллий халқларнинг турмуш тарзига, мафкурасига мос­лашди.

Шўролар ҳукумати ҳам Наврўзни эскилик сарқити, диний мазмундаги тадбир, деб баҳолаб, 1926 йилдан уни нишонлашни ман қилган. Ўтган асрнинг 80-йилларидаги СССРда олиб борилган қайта қуриш сиёсати туфайли Ўрта Осиё республикаларида Наврўзни қайта тиклашга муваффақ бўлинди. 1988 йили илк бор бир қанча республикалар, шу жумладан, Қозоғистонда ҳам Наврўз нишонланди ва катта шов-шув уйғотди. Ўрта Осиё мамлакатлари мустақилликка эришгач, миллий қадриятлар сифатида Наврўз байрами яна тикланди.

Қозоғистон ССР Президентининг 1991 йил 15 мартдаги 285-сонли “Наврўз байрами – баҳор байрами тўғрисида” Фармонига кўра, 22 март умумхалқ байрам кунига айланди. 2001 йилдан бошлаб, Қозоғистонда Наврўз уч кун нишонланмоқда.

Наврўз янги йил байрамигина бўлиб қолмай, меҳнат байрами ҳамдир. Айём арафасида ҳашарлар уюштирилиб, чор-атроф, хиёбон ва кўчалар тоза­ланади, дов-дарахтлар оқланиб, парваришланади. 

Шунингдек, ҳар йили барча вилоят, туман, шаҳар ва қишлоқларда бай­рам сайиллари, концертлар, улоқ, кураш сингари спорт мусобақалари уюштирилади, сумалак, ҳалим, кўк чучвара, ялпиз сомса ва бошқа тансиқ таомлар пиширилади, баҳор, тинчлик, дўстлик ҳақида қўшиқлар куйланади.

Наврўз кунларида уруш ва меҳнат фахрийлари, кам таъминланган оилалар, ногиронларнинг ҳолидан хабар олиш, байрам билан табриклаш ва совға-саломлар улашиш одат тусига кирган.

З. МЎМИНЖОНОВ тайёрлади, 2018-03-20, 10:34 308
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.