26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Хуш келдинг, Баҳор

Майсаларнинг юзин ювган шудринглар,

Томчилари ёқут мисол товланар.

Аста­-секин айланиб, сиз ҳам кўринг,

Қиш чекиниб, кўкламойга айланар.

 

Оппоқ бўлиб очилибди бойчечак,

Далаларга файз берибди мойчечак.

Кўк кўрпага ўранибди дала­-қир,

Ифорларин таратмоқда гул­-чечак.

 

Кеча ялпиз териб келибди қизим,

Ялпиз сомса ёпди, дарҳол, онаси.

Ҳали кўролмадим, кўрмадим ўзим,

Ғунчалабди қирнинг қизил лоласи.

 

Кунига ўзгариб она табиат,

Лол қолдириб, ўзига чорламоқда.

Қаерда бор яна бундай латофат,

Бобо қуёш нур сочиб порламоқда.

 

Дарахтлар уйғониб, қиш уйқусидан,

Куртаклар кулимсираб жонланмоқда.

Қуёш бош кўтарса, тоғ чўққисидан,

Барча жонзот яйраб-­яйраб шодланмоқда.

Булбул, қумри сайрар ҳар кун наҳорда,

Сув ҳам тўлиб оқаётир анҳорда.

Ўлкамизда энди фасли баҳор-­да,

Ватанимга хуш келибсан, баҳорим!

 

Барг чиқариб, ғунчалаган атиргул,

Иси бирам димоғимни қитиқлар.

Гулзор ичра сайраб кунда бир булбул,

Гўё менинг қўлларимдан етаклар.

 

Боғ-­чаманда қушлар шўх­-шўх сайрайди,

Шодон ўтар ҳар кундаги наҳорим.

Дилим бундан хушнуд, хурсанд яйрайди,

Ўлкамизга хуш келибсан, баҳорим!

Тўла ТУРСУНМУРОД. Турбат қишлоғи, 2018-03-20, 10:37 1015
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.