26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Офарин-2018” хонандалар кўрик-танловининг НИЗОМИ

I. Танловнинг мақсади

Қозоғистон Республикаси Президенти Н. Назарбаевнинг 2017 йил 12 апрелдаги “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласидаги миллий кодни сақлаш орқали маданият, тил, урф-одатларни ўрганиш ҳамда 2018 йил 10 январдаги “Тўртинчи саноат инқилоби шароитларида ривожланишнинг янги имкониятлари” Мактубининг “Одам салоҳияти – янгиланиш гарови” вазифасини амалга ошириш орқали жанубийқозоғистонлик истеъдод соҳибларига ўз ижодини ривожлантиришлари учун имконият яратиш. 

II. Танловнинг вазифалари

- Жанубий Қозоғистон вилоятидаги ёш истеъдод эгаларини аниқлаш ва уларни халқимизга таништириш;

- ўзбек миллий мусиқасини кенг омма орасида тарғиб этиш ва уни ривожлантириш;

- ёшларимиз орасида ўзбек миллий мусиқа асбобларини чалишни тарғиб этиш, уларнинг номланиши, тарихини ўрганиш ва келажак авлодга ўргатиш;

- ёшларда санъатга муҳаббат туйғуларини уйғотиш;

- ёшларга саҳна маданиятини ўргатиш;

- истеъдодли ёшларни рағбатлантириш.

III. Танловнинг ўтказилиш вақти

I босқич – САРАЛАШ босқичи 

Жанубий Қозоғистон вилояти шаҳарлари ва туманларида март ойининг иккинчи ярми ҳамда апрель ойида ўтказилади.

II босқич – ФИНАЛ 

 2018 йил 26 май куни соат 11.00да; 

2018 йилнинг 27 май куни соат 11.00да гала-концерт ва тақдирлаш маросими ўтказилади.  

IV. Танлов финал босқичи ўтказиладиган жой

Шимкент шаҳри, Желтўқсан кўчаси, рақамсиз уй.

“Қозоғистон Халқи Ассамблеяси” биноси (собиқ “Казахстан” кинотеатри).

V. Танловни ўтказиш тартиби 

Танловда ЖҚВда истиқомат қилувчи ёш истеъдодлар иштирок этишлари мумкин; 

- танловда иштирок этиш учун номзодлар ўзлари истиқомат қиладиган жойдаги ўзбек этномаданият бирлашмасига қуйидаги жадвални тўлдириб, мурожаат этишлари керак;

___________________________________________________________________________________________________________

Туман, шаҳар номи:

___________________________________________________________________________________________________________

№ Иштирокчининг исм-шарифи, отасининг исми Қўшиқ номи Қўшиқ муаллифлари Телефон рақами Туғилган санаси

___________________________________________________________________________________________________________

- иштирокчиларнинг ёши 18-35 ёшгача чегараланади;

- танловда ҳар бир санъаткор ўз гуруҳи билан қатнашиши мумкин;

- кўрик иштирокчилари жонли овоз билан чиқишлари шарт, яъни минус 1 фонограмма;

- қўшиқлар 10 дақиқадан ошмаслиги ва қуйидаги йўналишлардан иборат бўлиши керак:

- мумтоз (классик) миллий асарлар;

- санъаткорнинг ўз ижодидан қўшиқ;

- танловнинг 2-босқичида 1-босқичда ғолиб бўлганлар иштирок эта оладилар; 

- иштирокчиларнинг саҳнадаги кийимлари улар ижро этадиган қўшиққа мос ҳамда миллий элементлари бўлиши шарт; 

- танловда аввалги йилларда олий ҳамда 1-ўринни эгаллаган санъаткорлар қатнаша олишмайди; 

- танловнинг финал босқичида 8 нафар санъаткор иштирок эта олади. 

VI. Баҳолаш мезонлари

- Ижрочилик маҳорати;

- кийиниш маданияти;

- саҳнада ўзини тутиш маданияти;

- жонли ижрочилик маҳорати;

- миллий мусиқа асбобларидан фойдалана олиши;

- ижро этиш учун танланган мавзунинг маъноси.

VII. Танлов ғолибларини мукофотлаш

Ғолибларни махсус тузилган ҳакамлар ҳайъати аниқлайди.

Танлов натижаларига кўра, олий, биринчи, иккинчи, учинчи ўринлар ва дипломлар берилади.

Қолган иштирокчиларга лауреат, деган ном берувчи дипломлар тақдим этилади.

- Олий ўрин учун – 300 000 (уч юз минг) тенге;

- биринчи ўрин учун – 200 000 (икки юз минг) тенге;

- иккинчи ўрин учун – 150 000 (юз эллик минг) тенге;

- учинчи ўрин учун – 100 000 (юз минг) тенге миқдорида пул мукофотлари берилади; 

Қолган иштирокчилар эсдалик совғалар билан рағбатлантирилади. 

Танлов натижалари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. 

VIII. Ташкилотчилар

Жанубий Қозоғистон вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси.

Жанубий Қозоғистон вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси ҳузуридаги санъаткорлар уюшмаси.

IX. Ҳомийлар

Жанубий Қозоғистон вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси ҳузуридаги тадбиркорлар кенгаши.

X. Ахборот ҳамкорлари

“Жанубий Қозоғистон” ҳамда “Жануб жарчилари” газеталари.

XI. Ташкиллаштирувчи гуруҳ

Қўшимча саволлар бўйича: 

Сайдилла Маҳмудов – 8 701 717 14 70;

Мурод  Шодмонов – 8 701 450 62 81; 

Рўзмат Норимбоев – 8 747 725 01 08 рақамли телефонлар орқали мурожаат этиш мумкин.

Е-mail: uko.ank.uzbek@mail.ru.

, 2018-03-20, 10:50 292
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.