26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Менинг йилларим – менинг бойлигим

Наҳотки мен ҳам бир куни қа­­­­­рисам? Наҳотки, эрталаб ўрнимдан тураману, пенсиядаманку, деб қай­­­­­­­­­тиб, жойимга ётаман? Кейин теле­визорни қўяману, кеча кечқурун намойиш этилган кўрсатувга қараб, буни қачон кўрган эканман, деб  қийналиб, эзиламан.

 Сўнгра, нонга бориб келай, деб, кийиниб уйдан чиқаману, нимага чиқ­қанимни эслай олмайман. Кейин, бир бола келиб, «Бобо, юринг, мен сизни кўчанинг нарёғига ўтказиб қўяман”, деб қўлимдан тортиб, бошқа кўчага олиб бориб қўяди. Тиш дўхтирига бормасам керак. Чунки, энди ҳеч ким оғриётган тишимнинг ўрнига соғ тишимни юлиб ташламайди. Чунки, тишларим қол­майдида!

Наҳотки, эски, оқ-қора суратлар ора­сидан 16 ёшли бир йигитнинг суратини қўлимга олиб, невараларимга «мен шундай лочин бўлганман», деб, мақ­танаман?

Наҳотки, белим оғримасин, деб, қиш­ки ич кийимларимни ёзда ҳам кийиб юрадиган бўламан? 

Наҳотки, бир куни уйқуга кетаману, эрталаб уйғонганимда ўрнимдан ту­­­ролмай, кўзларимдан ёш оқади? Кейин, не­варам келиб: «Бува, сизга нима бўл­ди? Ким хафа қилди?» деб сўрайди. Дарвоқе, мени ўзи ким хафа қилди? 

Мени йиғлашга мажбур қилаётган нарса – инсон қадри, меҳр-муҳаб­батнинг қадрсизланаётгани. Қалб­ла­ри­мизнинг қотиб кетаётгани. Нати­жада, киприкларимиз қуриб, кўзларимизга ёш келмайдиган бўлиб қолган. Ахир биз шундай бахтли инсонлармизки, йиғлаган Оллоҳ расулининг умматимиз. «Ёш оқ­майдиган кўздан асрагин, Ал­лоҳим», деб нола қилган Муҳаммад (с.а.в.)нинг умматимиз.

Аллоҳ Раҳмондир, барча гуноҳла­римизни кечиради, деб шайтоннинг тузоғига тушаётганлигимиз ҳам қалбим­ни эзиб келмоқда. 

Исрофгарчилик ва дабдабабозлик, манманлик ва мақтанчоқликнинг  кенг қулоч ёяётгани ҳам, нафақадорларга муносабат ҳам дилимни оғритади. Улар ўзларининг ҳалол нафақасини соат­лаб навбатда туриб олишяпти. Мени истеъдодли болаларнинг тақдири ҳам хавотирга солади. Булоқни кўриб турсак ҳам, кўзини очмаётганимиздан эзиламан. Инсоний фазилатларнинг йўқолиб, ўрнини қўрслик, қўполлик, таъмагирлик эгаллаётганидан хаво­тирдаман.

Менда бир фикр бор, агар биз бу бебошликларни бартараф эта олмасак, ҳеч бўлмаса, одам бўлиб қолишга ин­тилайлик. Майли, бозор иқтисодиёти бўлсин, лекин инсоний қадриятлар пул билан ўлчанмаслиги керак. Бир машҳур ёзувчининг сўзи бор: «Ҳаёт инсонга бир марта берилади ва уни мақ­садсиз ўтказмаслик керак». Адиб ҳақ. Элбошимиз Нурсултан Назарбаев «Келажакка йўлланма: маънавий янги­ланиш» мақоласида «Биз янгиланиш йўлида ота-боболардан мерос бўлиб, қонимизга сингган, бугун томиримизда қотиб қолган эзгу хислатларни қайтадан уйғотишимиз керак», дейди. Демак, вазминлик, қаноат ва оддийлик, тежам­корлик ва ўринли фойдаланиш кўпни кўрганликни билдиради. 

Нима бўлганда ҳам, симобдай сир­ғалувчи вақт ҳеч кимни кутиб турмайди, янгиланиш ҳам тарихнинг ўзи сингари давом этаверадиган жараён. 

Унутмайлик, яшаб ўтаётган ҳар бир онимиз ғанимат, бебаҳо бойлигимиз. Ўт­­ган йилларимизни ҳам ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб бўлмайди. Зеро, ме­нинг йилларим – менинг бойлигим».

Авазхон АБДУФАТТОҲ, 2018-03-20, 11:13 773
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.