26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бир авлод анъанаси

Қишлоқнинг қизи шаҳарга келин бўлса, кўпчиликнинг ҳаваси келади. Аксинча, шаҳарлик қиз қишлоққа келин бўлса, ажабланиб қолишади. Боз устига бунинг сабабларини излашади. Баьзида “йигит зўр экан-да”, деб ҳам қўйишади, аслида шу фикр айни ҳақиқат. 

Бир пайтлар Қорабулоқ қишлоғидаги Тожимат ота хонадонига шаҳарлик Башорат ая келин бўлиб келса, 30 йил ўтиб, яна бир авлод анъана давомчиси, “оқ билак ойим” – чимкентлик Лутфиниса Расулметова (ҳозир Тожиметова) ушбу хонадонга келин бўлди. Уларнинг фарқи шундаки, ая ёлғиз келин эди, шукурки, ёлғиз ўғил – Нурмуҳаммад ота ўзидан кўпайиб, уч ўғил кўрди. Лутфиниса опа эса учта паҳлавоннинг ўртанчаси, эл-юртга танилган ишбилармон, тадбиркор – Асилхон акамнинг турмуш ўртоғи бўлди. Мана, буларнинг турмуш қурганларига ҳам 37 йил тўлибди.

Шимкент шаҳрининг Ҳамза даҳасида косиб оиласида иккита ўғилдан кейин 1959 йил 5 июнда тўнғич қиз дунёга келади ва унинг исмини яхши ният билан Лутфиниса қўйишади. Исми жисмига монанд, кўнгли лутфи-карамга тўла қиз 1966 йил ушбу даҳадаги Ҳамза номли 42-сонли мактабнинг 1-синфига ўқишга келади, кейин эса ўзбек синфлари ўқитувчилари билан биргаликда Чехов номли 21-мактабга кўчирилади. Шундай қилиб, Лутфинисанинг синфдошларига 1-синфдан то 10-синфгача Озода Аҳмедова раҳбарлик қилади. 

Лутфиниса мактабнинг 10-синфини аъло баҳолар билан тамомлаб, ўша йили Тошкент шаҳридаги Низомий номли педагогика институтининг математика факультетига ўқишга киради. 1980 йилда эса 4 йил олдинги битирувчи ўқувчи,институтни тамомлаб, қадрдон мактабига энди математика муаллимаси бўлиб ишга келади. 

1981 йилда тақдир тақозоси билан юқорида айтганимиздай, чимкентлик косибнинг қизи – ёш устознинг Қорабулоқ қишлоғидаги косибнинг ўғли Асилхон билан умр йўллари туташади. 

Лутфиниса опа мана шу йилдан, яъни 1981 йилдан бугунга қадар Қорабулоқ қишлоғидаги Фурқат номли мактабда математика фанидан шогирдларга дарс бериб келмоқда. 37 йил давомида юзлаб ҳар хил йўналишдаги мутахассислар, эл-юрт хизматига муносиб йигит-қизларни тарбиялаб чиқарди. Шу жумладан, кўпгина муаллимлар етишиб чиқди, улардан ўзи билан бирга фаолият кўрсатиб келаётганлари: информатик – Рустам Юнусматов, математик – Назира Абдуғаниева, жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда директор ўринбосари – Тўйхон Каримтоев, физика ўқитувчиси – Султон Исмоиловлардир.

Оиласи эса бугунги кунда ўқитувчилар оиласига айланди, чунки фарзанди – Тожиметов Музаффархон бир неча йилдан бери Ҳамза номли 3-ўрта мактабда турмуш ўртоғи, яъни Лутфинисо опанинг келини Наргизахон билан ёш авлодга сабоқ бериб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Мана шу бахтли жуфтдан 3та набираси бор, Асадбек – 7-синф ўқувчиси, Сайёдбек – 6-синф ўқувчиси, Ойшабону – боғча тарбиясида. 

Асадбек ва Сайёдбеклар ўқиш билан биргаликда спортга ҳам қаттиқ қизиқадилар. Асадбек бокс бўйича яқинда 40 кг вазнлилар орасида вилоят кубогини қўлга киритди. Сайёдбек эса, волейбол бўйича 2005 йилда туғилган ёшлар орасида Петропавлда ўтган республика биринчилигида жамоаси билан ғалабага эришди.

Шундай қилиб, шаҳарлик келин олиш анъанаси ҳануз давом этаяпти, Нурмуҳаммад отанинг кенжа ўғли Нодирхон ҳам аньанани бузмасдан шаҳардан келин олди.

Лутфиниса опа эса кўп йиллик меҳнат фаолиятини якунлаб, фахрий ҳордиққа чиқиш арафасида. 

Опага ниятларимиз мўл, турмуш ўртоғи Асилхон акам, билан қўша қариб, фарзандлар ардоғида 100 ёшларга чиқиб, қарилик гаштини суриб юриш насиб этсин, деб Оллоҳдан сўраб қоламиз.

Моҳида ЙЎЛДОШЕВА, “Чимкент” ижодий уюшмаси аъзоси., 2018-03-20, 11:16 671
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.