26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Наврўз дастурхонига

Кўк манти

Керакли маҳсулотлар:

Қийма, 0,5 кг 

Ун, 1 кг

Чарви, 200 гр.

Исмалоқ, ялпиз, жағ-жағ

Пиёз, 4-5 дона 

Тухум, 1 дона

Сариёғ, 200 гр

Зираворлар ва туз.

Тайёрланиши:

Тухумни чақиб, унча қаттиқ бўлмаган хамир қорасиз ва уни тиндиришга олиб қўйинг. Бу вақтда масаллиқларни тўғраб, қиймани аралаштирасиз. Ёйилган хамирни тўртбурчак қилиб кесиб чиқасиз. Кесилган хамир бўлакларининг ичига қиймани солиб, икки бурчагини бир-бирига ёпиштиринг. Бунда мантиларнинг икки чети учли бўлиб қолмаслиги учун кесиб чиқинг. Мантиларни пишириб олгач, устига сариёғ суртиб, хоҳишингиз бўйича безатинг.

 

Кўк сомса

Керакли маҳсулотлар:

Сомса хамири учун:

Ун, 500 гр

Сув, 220 мл

Туз, 20 гр (ярим ош қошиқдан кўпроқ)

Эритилган чарви ёғ

Кўкатлар (исмалоқ, ялпиз, жағ-жағ, отқулоқ, мадор ва ҳ.к)

Пиёз, кўкатларнинг ҳажмига қараб 1 ёки 2 бош

Ўсимлик ёғи, 60 гр

Седана, 100 гр

Таъбга кўра туз ва қора мурч.

Тайёрланиши:

Оддий ош хамир қорилади. Уни бироз тиндириб, кейин ёйилади. Ёйилган хамирнинг ичига эритилган маргарин ёки сариёғни солиб, уни ўрайсиз. 

Сўнгра ҳаво кирмайдиган идиш ёки пакетга солиб музлатгичга камида 30 дақиқага қўйилади.

Ва худди бошқа сомсалар каби жува билан ҳар бир бўлакча алоҳида ёйилади. Бу жараён сомсапазлар тили билан айтганда “жилд очиш” дейилади.

Кўкатларни яхшилаб ювиш лозим. Чунки, кўп ҳолларда кўкатларга лой ёпишиб қолган бўлади. Ювгач, дарҳол тўғрашга шошилманг, бироз сувини ҳам оқизиб юборинг. Сўнгра майдалаб тўғралади ва устига пиёз ҳам майда тўртбурчак усулида тўғраб қўшилади, ўсимлик ёғи, туз ва мурч қўшиб аралаштирилади.

Хамир ҳар доимгидек бирма-бир ёйилиб, ичига кўк қийма қўйиб чиқилади.

Ҳар ким ўзига қулай шаклда тугиши мумкин. 

Тугилган сомсалар ҳар доимгидек устига тухум суртиб, кунжут ёки қора седана сепиб, 180 даражали димхонада 23-26 дақиқа мобайнида пишириб олинади. Пишган сомасаларни вазиятга қараб турли тарзда дастурхонга тортиш мумкин.

 

Кўк пиёзли қатлама

Керакли маҳсулотлар:

Хамирига:

Сув ёки сут – 240-260 мл

Ун – 0,5 кг

Сариёғ – 100-120 гр,

Туз – бир чой қошиқ,

Ичига:

Сариёғ – 100 гр

Кўк пиёз, ялпиз, исмалоқ

Тайёрланиши:

Ишни хамир қоришдан бошлаймиз.

Тузни сувда эритиб оламиз. Сўнг унга эритилган сариёғни соламиз ва ўрта юмшоқликда хамир қорамиз. Хамиримиз тингунча қатлама ичига суриладиган сариёғни эритиб, кўкатларни тўғраб, тайёрлаб оламиз. Сўнг тайёр бўлган хамирни юпқа қилиб ёямиз. Эътибор беринг, хамир қанчалик юпқа бўлса, қатлама шунчалик қат-қат, чиройли бўлиб чиқади. Хамирни ёйгач, олдиндан тайёрлаб қўйган сариёғни бир текисда суртиб чиқамиз, сўнг кесилган кўкатларни, кўк пиёзни ҳам худди шундай солиб (хоҳишга кўра аччиқ қалампир солса ҳам бўлади) чиқамиз. Кейин хамирни бир томонидан йиғамиз. Иккинчи қўлимиз билан хамирни тортиб турамиз, янаям юпқалашади. Сўнг йиғилган хамирни бир хил шаклда, ҳар ким ўз хоҳишига кўра, катта ёки кичик қилиши мумкин. Зувалачаларни тайёрлаб олгач, қатламаларимизни ясашга ўтамиз. Кулча ясагандек, доиралар ясаб оламиз. Қатламаларимизни қизиб турган ёғда икки томонини қизартириб, ликопчага ёки бирор бошқа каттароқ идишга чиройли қилиб терамиз. 

 

Янги картошка билан укроп

Масаллиқлар:

Янги картошка – 1 кг

Сариёғ – 150 гр

Саримсоқ – ярим бош

Укроп – бир боғ

Таъбга кўра туз 

Тайёрланиши:

Картошка тозаланади, сўнг уни патнисга териб чиқамиз. Димхонада 40-60 минут атрофида димланади.

Бу ёқда хона ҳароратидаги сариёғга укроп, саримсоқни тўғраб, туз солиб, соус тайёрлаймиз. 

Пишган картошка иссиқ ҳолида бошқа ликопчага солиниб, тайёрлаган соусни унга солиб, яхшилаб аралаштирамиз. Қарабсизки, иштаҳани очадиган овқатимиз тайёр!

 

 

М. ЭЛТОЕВА тайёрлади, 2018-03-20, 11:21 203
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.