26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Марҳабо, Наврўз!

Дам олиш куни Қорамуртга борганимда қишлоқ марказида одам­ларнинг ҳар доимгидан гавжумлиги эътиборимни тортди. Ҳоким Маъмуржон Нажиев, қишлоқ тўбебийи Абдураим Маннонов, Низомобод маҳалласи оқсоқоли Раҳмон Талъатов, 85 ёшли отахон Эшмат Юнусов ва бошқалар ёшларга бош бўлиб, эрта-индин нишонланадиган умумхалқ байрами – Наврўзни муносиб кутиб олишга қизғин тайёргарлик ишларини бошлаб юборишибди.

Юқорида номлари зикр этилган мутасаддилар оддий иш кийимида бир гуруҳ ҳашарчилар билан бир­галикда қишлоқ марказини кўка­лам­зорлаштириш ва ободонлаштириш ишларида фаол қатнашиб, мевали ва манзарали дарахтлар, бутазорларни тартибга келтиришаётган экан. Ян­ги замонавий ўриндиқлар, ўтов ўрна­тилиб, ноқонуний ўрнатилган темир панжаралар олиб ташланибди. 

Қишлоқда олиб борилаётган ишлар тўғрисида гапириб беришини А. Манно­новдан илтимос қилдим. 

– Қишлоқ аҳли бир жон, бир тан бўлиб, Элбошимизнинг бешта ташаббуси ҳамда вилоят ҳокими Жансейит Қан­сейитулининг “Яшил белбоғ” лойиҳа-дастурига биноан бугунги кунгача 2000 туп кўчат ўтқаздик, яна 5000 туп ниҳолни экишга тайёрлаб қўйдик. Қо­­­рамурт – Оқсувкент, Қора­мурт – Шимкент, Қорамурт – Лен­гер йўллари бўйлари ва қишлоқ ичидаги йўл, ариқлар чиқиндилардан тозаланиб, байрамнинг  юқори савияда ўтишига замин яратдик. 

Халқимиз “Ҳовлиси тозанинг ҳавоси тоза” деб бекорга айтмаган. Наврўз байрамини биргаликда ўтказамиз, – де­ди суҳбатимиз ниҳоясида қишлоқнинг тўбебийи.

Ҳайитмат МУҲИДДИНОВ, 2018-03-20, 11:28 743
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.