26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янги нав синаб кўрилади

Вилоятнинг Ўтрор ва Сариоғоч туманларида “Шымкент” ижтимоий-тадбиркорлик корпо­­рацияси ташаббуси билан “Замонавий техно­логия асосида маккажўхори етиштириш” мав­­зуида семинар ўтди. 

Тадбирда икки туманнинг ҳоким ўринбосарлари ва қишлоқ хўжалиги бўлимлари ҳамда 100дан зиёд йирик деҳқон хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.

Семинар давомида фермерларга Россиянинг “Кубань” агрохолдинги ва Қозоғистоннинг  “Агроимпекс” МЧБ мутахассислари “Ладожский” дурагай маккажўхори навининг афзалликлари ҳақида батафсил маълумот ва маслаҳатлар беришди. Шунингдек, улар “Ладожский”  навини тажриба сифатида икки тумандаги 3 гектар майдонда экиб кўриш масаласини муҳокама қилишди.

Жанубий Қозоғистон вилоятининг иқлими бу навни экишга жуда қулай, деди мутахассислар. Энг муҳими, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари ушбу озуқабоп маккажўхоридан омихта ем сифатида фойдаланиши мумкин. Керакли технологияларни тўлиқ сақлаган ҳолда янги нав экилган ҳар гектардан 10-12 тонна ҳосил олиш имкони мавжуд. Масалан, март ойида қадалган уруғ ёз охирида ҳосил бера бошлайди. Яъни, тахминан 98 кунда пишиб етилади. Янги навнинг энг муҳим жиҳати – қурғоқчиликка, касаллик ва зараркунандаларга чидамли.

 “Ладожский”  маккажўхори уруғлигини хўжаликлар “Агроимпекс” МЧБ омборларидан харид қилишлари мумкин.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-03-20, 11:50 178
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.