26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Коалиция вакиллари Элбоши ташаббусларини қўлламоқда

Шимкентда Жанубий Қозо­ғистон вилоят демократик кучлари “Қозоғистон-2050” умум­миллий коалициясининг йиғилиши ўтди. 

“Нұр Отан” партияси вилоят филиали ташаббуси билан уюш­тирилган ушбу тадбир кун тарти­бидаги асосий масала Қозоғистон халқининг яшаш шароитини ях­шилашга йўналтирилган “Пре­зидентнинг беш ижтимоий та­шаб­буси” бўлди. Унда вилоятдаги етак­чи сиёсий партия филиаллари раҳ­барлари, олимлар, таҳлилчилар, миллий маданият бирлашмалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишни “Нұр Отан” партияси Жанубий Қозо­ғистон вилоят фи­лиали раисининг биринчи ўрин­босари Нурмахан Жўлдасов олиб борди. 

– Элбошининг беш ижтимоий ташаббуси айни вақтида эълон қи­линди. Улар фуқароларнинг ҳам­ма­боп бошпаналар, олий таълим оммабоплиги ва сифатини оши­­­­­ришга, тадбиркорликни қўллаш ва иш билан таъминлаш, даро­мадларни кўпайтириш ва кела­жак авлодга ғамхўрлик каби асо­сий эҳ­­­­­­тиёжларни ҳал этишга, бар­ча қозоғистонликларнинг тур­­муш шароитини яхшилашга йўнал­тирилгандир, – деди у.

Коммунистик Халқ партияси Жанубий Қозоғистон вилоят фи­лиали вилоят қўмитасининг аъзоси Дархан Қасимбеков ҳам бу фикрни қўллади.

– Элбошининг ижтимоий та­­шаббуси – бу 2018 йили йўлга қў­йилган иқтисодий, технологик, сиёсий ва маънавий янгиланишнинг мантиқий давомидир. Элбошининг стратегик ташаббусларини амалга ошириш – ижтимоий сиёсатдаги  сифатли  жараён. Бу ташаббус дав­лат органларидан ҳамжиҳатликда Миллий банк ва фуқаровий жамият­нинг қамровли ишлашини тақозо этади, – деди у.

Кун тартибидаги масала бў­йи­ча “Ақ жўл” демократик пар­тияси Жанубий Қозоғистон ви­лоят фи­лиали раисининг ва­зи­фасини бажа­­­рувчи Қудияр Ибраев, “Ауыл” халқ-демократик ватан­парварлик пар­­тияси Жанубий Қо­зоғистон вилоят филиалининг раиси Қанатбек Дў­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­салиев, Қозо­ғистон ўзбеклари “Дўст­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лик” ҳам­жамиятининг раиси Ик­­­­­­­­­­­­­ромжон Ҳошимжонов, Жанубий Қо­­­­­­­­­­­­­­­зоғистон вилоят фахрийлар кен­­­­­­­­­­­га­­­­шининг раиси Женисбек Мау­лен­­­­­­қу­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лов ўз фикрлари ва так­лиф­ларини ўр­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­тоқ­лашишди.

Муҳокама қилинган масалалар бўйича ҳудудий коалиция вакил­лари Қарор қабул қилишди. Унда Эл­­­­­­­­­­­­­­­бошининг беш ижтимоий та­шаб­­­­­­­­­­­бусини самарали амалга оши­риш­­­­­­да Жанубий Қозоғистон ви­лоят демократик кучларининг “Қо­­­­­­­­­­зоғистон-2050” умуммиллий ко­а­­­­­­­­­лицияси аъзолари ва барча фу­қаровий шўъба вакилларининг фаол иш­­тирокини таъминлашга эътибор қаратилди.

М. АБДУРАИМОВА. С. ИСАМАТОВ суратга олган, 2018-03-20, 11:54 623
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.