26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Наврўз кўҳна Қазиғуртдан бошланади

Жанубий Қозоғистон вилоятида Наврўз байрами бу йил Қазиғурт тоғ ёнбағирларида нишонланади. Тантаналар эртага, 21 март куни бошланади. Минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда вилоят маданият бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи Асилхан Темирхан Улуснинг улуғ кунида ўтадиган бошқа тадбирлар ҳақида ҳам маълумот берди. 

Унинг айтишича, “Наврўз – Қазиғуртдан бошланади” байрам тадбири доирасида театрлаштирилган саҳна асарлари намойиш этилиб, концерт дастурлари уюштирилади.

– Қазиғуртдаги байрамда тоғ этагига кема шаклидаги саҳна қўйилади. 40та ўтов ўрнатиш режалаштирилган. Машҳур санъаткорлар концерт дастурини намойиш қилади. Шунингдек, ҳунармандчилик ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмалари уюштирилади. Миллий спорт ўйинлари дастурига кўра полвонлар омадларини синашади. Урф-одатларни тараннум этадиган саҳна кўринишлари меҳмонларга хуш кайфият улашади, – деди Асилхан Темирханули. 

Шунингдек, 19-21 март кунлари вилоятдаги барча шаҳар ва туманларда “Жыл арқауы – жыл басы Наурыз!”, “Хуш келдинг, Наврўзи олам!”, “100та китоб” каби кўргазма ва ёш оқинлар айтишувлари ўтади.

Шимкент шаҳрида Қўчқор ота анҳори бошида “Қўчқор ота сайли” баҳор фестивали уюштирилиб, Ҳайвонот боғининг очилиш маросими бўлади.

Байрам тадбири 22 март куни Шимкент шаҳридаги “Наврўз” майдонида “Наврўз кўклам – Шимқала!” байрам дастури билан давом этади. Унда иштирокчилар “Наврўз-думан” байрам карвонини томоша қилишадилар. Шунингдек, Қозоғистон эстрада юлдузлари иштирокида концерт ўтади. Миллий спорт ўйинлари кўрсатилиб, тантана мушакбозлик билан якунланади.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-03-20, 12:06
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.