26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Улус ўнг бўлсин, оқ мўл бўлсин, азизлар!

Ҳурматли жанубийқозоғистонликлар!

Наврўз – Улуснинг Улуғ куни қозоқ даласига шуъласини сочиб келганда табиатда жонланиш бошланиб, ўзгача қиёфа касб этади.

Наврўз – қадимий байрам. Томири теранга кетган Наврўз ҳар доим энсаси буюк элнинг, пойдевори мустаҳкам бирликнинг, ризқ ва тотувликнинг байрами бўлиб келган. Буюк даштнинг юксак руҳига йўғрилган Наврўз – халқимизнинг турмуши ва бирлиги, баракасининг кўриниши, буюк руҳимизнинг, маданиятимиз ва санъатимиз, урф-одатларимиз, тилимиз ва дилимизнинг ўзаги.

Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг “Дин ва тилга бўлинмайдиган Наврўз байрами мустақиллик йиллари улусни бирлаштира олди. Бугунги кунда у – элимиздаги энг улкан байрам”, деган сўзи Наврўзнинг кенг қанот ёйишига туртки берди.

Мустақил давлатимизнинг шаклланиши билан бирга Наврўз байрами барча қозоғистонликлар учун умумхалқ шодиёнасига айланди. Кўклам мавсумида кун ва тун тенглашган кунни қадимда ота-боболаримиз Улуснинг улуғ куни деб аташган.

Наврўз – йил бошигина эмас, бу энг аввало, эзгулик ва яхшилик айёми. Наврўз – маънавий янгиланиш ва тотувлик, тинчлик ва барака рамзи.

Улуснинг улуғ кунида одамлар гина-аразларни унутиб, бир-биридан кечирим сўраб, тотувлашган. Тўкин дастурхон атрофида бафуржа суҳбатлашиб, етти хил дон билан наврўз кўжадан тотишган. Наврўз айёмида дарахт кўчатлари экилиб, булоқ кўзи очилар эди. Кўкламнинг янгиланиш кунида атроф-муҳит тозаланиб, ерга дон ташланган.

Бугунги кунда қадимий байрам бизнинг янгиланган жамиятимиз билан уйғунлашиб, Ватанимизда дўстлик ва тотувликни ривожлантиришда муҳим ўринга эга бўлди.

Наврўз – инсон қалбидаги ҳис-туйғулар силсиласини, ботиний эврилиш ва пўртаналарни табиатдаги сирларнинг хазинаси билан боғлайдиган янгиланиш ва такомиллашиш жараёни ҳамдир.

Наврўз ойининг 21идан 22сига ўтар кечаси кун ва туннинг тенглашиши халқимизнинг меҳмондўстлиги, ҳамжиҳатлиги ва барака-бирлигини кўрсатади.

Улуснинг улуғ кунининг қадрлилиги яна шундаки, у одамзодни мурувватга, одамгарчиликка, имонга, эзгуликка чорлайди.

Қадрли ҳамюртлар!

Қадимдан янгиланиш ва бунёдкорликнинг бошланиши, ризқ-насибанинг рамзи бўлган Наврўз заҳматли меҳнатларингизга муваффақиятлар олиб келсин.

Элимиздаги барқарорлик мустаҳкам бўлиб, бахт ва баракамиз ортаверсин! Улус ўнг, оқ мўл бўлсин, азизлар!

Ж. ТУЙМЕБАЕВ, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими, Қ. БАЛАБИЕВ, вилоят маслаҳати котиби, 2018-03-20, 12:11 765
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.