26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элбоши В. Путинга табрик хати йўллади

Давлат Раҳбари Нурсултан Назарбаев Россия Федерацияси Президентлигига сайланган Владимир Путинга Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан қутлов шошилинчномасини йўллади.

 Мактубда Қозоғистон Президенти Владимир Путиннинг ишончли ғалабаси, унинг ўз мамлакати тараққиёти ва миллий устуворликларини юксалтиришга қўшган ҳиссаси сайловда Россия фуқаролари томонидан юксак баҳоланганини таъкидлаган. 

– Сизнинг самарали раҳбарлигингизда Россия сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни жадал амалга оширишда собит қадам ташламоқда. Натижада фуқароларнинг ижтимоий аҳволи яхшиланиб, фаровонлашмоқда, шунингдек, дунёвий ва минтақавий муаммолар барҳам топмоқда, – дейилади телеграммада. –Стратегик ҳамкорлик ва иттифоқдошлик алоқаларининг ривожланишига, мамлакатларимиз ўртасидаги анъанавий дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларига қўшаётган ҳиссангизни алоҳида таъкидлашни истардим. 

Икки давлат халқларининг манфаати йўлида Қозоғистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва иккитомонлама тенг шерикчилик муносабатлари доирасида Россия билан алоқаларни кучайтиришни мақсад қилган. Мен иккитомонлама ишонч ва ҳамкорликка асосланган дўстлигимизни юқори баҳолайман.

Мактуб сўнггида Н. Назарбаев В. Путинга давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли ишида муваффақият, мустаҳкам соғлик, қардош Россия халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилаган.

Akorda.kz материаллари асосида, 2018-03-20, 12:14 691
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.