26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Юртимизда айём шукуҳи

Қутлуғ байрам кунларида Элбоши қатор маданий тадбирларда иштирок этди. Нурсултан Назарбаев “Янгиланган ер, бахтли, нурли эл” мюзиклини томоша қилди. Юксак технологиялардан фойдаланилган этно-модерн томошада таниқли ижрочилар ва қобилиятли ёшлар иштирок этишди. 

Шунингдек, Қозоғистон Президенти ЭКСПО кўргазма мажмуаси ҳудудида жойлашган этноовулни бориб кўрди. Унда амалий санъат кўргазмаси, мусиқали театрлаштирилган томошалар ва миллий спорт беллашувлари ташкил этилди. 

Давлат раҳбари қатор оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашди. Барча юртдошларни Наврўз билан муборакбод этиб, ушбу байрамнинг авлодлар ўртасидаги анъаналар ва маданиятнинг узвийлиги рамзига айланганини тилга олди. 

– Наврўз чинакам умумхалқ байрамига, бутун Қозоғистоннинг ривожланиши ва гуллаб-яшнашига ҳар биримиз ҳисса қўшаётган мамлакатимиз бирлиги намунасига айланди, – деди Давлат раҳбари.

Қозоғистон Президенти покланиш ва янгиланиш рамзи бўлмиш мазкур муборак айёмнинг маънавий қийматини алоҳида таъкидлади. 

– Ушбу байрам азалдан одамларни бирлаштирган, уларнинг қалбини муҳаббат ва қувончга тўлдирган, эзгулик ва мурувватга даъват этган, – деди Давлат раҳбари. – Ушбу кунларда биз бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз, эски гиналарни унутамиз, уйғунлик ва бирликка интиламиз. Мамлакатимизнинг умумжаҳон рақобатида бардош бера олиши учун метин пойдевор барпо этиб, ўзаро ҳурмат ва тотувлик қадриятларини мустаҳкамлаш барчамиз учун жуда муҳим.

Нурсултан Назарбаев мустақиллик йилларида Қозоғистоннинг барча муҳим йўналишларда мисли кўрилмаган натижаларга эришганига ва бугун – жаҳоннинг энг ривожланган 30 мамлакати қаторига киришдек залворли мақсадни олдинга қўйганига эътибор қаратди.

Давлат раҳбари ҳар бир қозоғистонлик учун янги имкониятлар очиб берадиган “Бешта ижтимоий ташаббус”га алоҳида тўхталди. 

– Янги ипотека дастурига мувофиқ мамлакатимизнинг турли қисмларидаги кўплаб оилалар ўз бошпанасига эга бўлишади. Имтиёзли кичик кредитлаш ўз ишини очиш ниятида бўлганларни қамраб олади. Қўшимча 20 000 таълим гранти ажратилиши ва ётоқхоналар қурилиши минглаб ёш қозоғистонликларга учун янги имкониятлар беради. Ушбу аниқ тадбирлар ёшлар ва янги оилаларга қўллов бўлади, аҳолининг турмуш сифатини яхшилаш ҳамда мамлакат фаровонлигини оширишда катта мадад бўлади, – деди Нурсултан Назарбаев.

Нутқининг сўнгида Давлат раҳбари барча юртдошларимизга фаровонлик, бахт, Ватанимиз – Қозоғистон Республикаси ривожи йўлида бирлик ва муваффақиятлар тилади. 

akorda.kz, 2018-03-26, 18:52
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.