26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Сайрамда – Наврўз

Сайрам туманида Наврўз кенг нишонланди. Оқсувкентдаги марказий истироҳат боғида эрта тонгдан янграган карнай-сурнай садолари барчани айёмга чорлади. Боққа кираверишда турли этномаданият бирлашмалари томонидан ташкил этилган миллий ҳунармандчилик буюмлари кўргазмалари, майдон чеккасига ўрнатилган бежирим ўтовлар ҳар бир қишлоқ округи, корхона ва ташкилотларнинг байрамга жиддий тайёргарлик кўрганидан далолат берарди. 

Наврўз тантанасини туман ҳокими Б. Мамаев ва маслаҳат котиби Ж. Сулейменовлар дил сўзлари билан очиб беришди. Сўнг жамоат арбоби Р. Холмуродов, Қозоғистонда хизмат кўрсатган спорт устаси М. Сапарбаев ҳамда туман фахрийлар кенгаши раиси А. Байназарлар сўзга чиқиб, йиғилганларни янгиланиш, ёшариш айёми билан самимий муборакбод этишди. Рўзақул Холмуродов пировардида шундай деди: ”Наврўз – байрамлар ичида энг жозибали, ёшу қарига бирдек хуш ёқадиган айём ҳисобланади. Бу кун барчанинг чеҳрасидан хурсандчилик, табассум аримайди. Одамлар дунёга янгича нигоҳ билан боқиб, бир-бирларини самимий қутлашади. Орадаги гина-кудуратлар кўтарилади, хасталар, кексалар ҳолидан хабар олинади. Шу сабабли, Наврўзни мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли этнослар шоду хуррамлик билан кутиб олишмоқда. Ниятим, қутлуғ айём ҳар бир хонадонга фақат қут-барака, яхшилик, эзгулик олиб келсин, жонажон Қозоғистонимизнинг осмони ҳамиша мусаффо бўлсин, элимизда тинчлик, тотувлик ҳукм сураверсин”.

Туман маданият уйи санъаткорлари ўтмишда ота-боболаримиз Наврўзни қандай кутиб олганликларини саҳна кўринишларида намойиш қилишди, қозоқ, ўзбек ва бошқа тилларда дилрабо қўшиқлар янгради. М. Анортоев етакчилигидаги маҳаллий цирк усталарининг чиқишлари йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди. 

Ўша куни Наврўз шодиёналари туманнинг бошқа округларида ҳам кенг нишонланди.

И. КАРИМОВ, 2018-03-26, 18:58
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.