26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон «ЭКСПО-2020»да иштирок этади

Элбоши Бирлашган Араб Амирликларига сафар қилди. Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг у Абу-Даби амирлиги валиаҳд шаҳзодаси, БАА Қуролли кучлари Бош қўмондони муовини шайх Муҳаммад бин Зоид Ал Наҳайён билан кенгайтирилган таркибда музокара юритди.

Қозоғистон Президенти самимий кутиб олишгани учун мезбонларга миннатдорчилик билдирди . 

– Ушбу ташрифимнинг Бирлашган Араб Амирликлари асосчиси шайх Зоид бин Султон Ал Наҳайённинг 100 йиллигига тўғри келишида рамзийлик бор, – деди Н. Назарбаев. – Мен отангиз билан танишиш шарафига муяссар бўлганман.  

Давлат раҳбари ўзаро биродарлик алоқалари ва самарали учрашувлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга туртки беришини таъкидлади.

Нурсултан Назарбаев мамлакатлар ўртасида визасиз режимни йўлга қўйишнинг ижобий жиҳатларини таъкидлади ва томонларнинг сармояларни ҳимоялаш, космик технологиялар, гидроэнергетика, нефть химияси, қишлоқ хўжалиги ва рақамли технологиялар бобида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлади ҳамда БАА Президенти шайх Халифа бин Зоид Ал Наҳайёнга саломини йўллади, шунингдек, шайх Муҳаммад бин Зоид Ал Наҳайённи Қозоғистонга таклиф қилди. 

Шайх Муҳаммад бин Зоид Ал Наҳайён ўз навбатида Нурсултан Назарбаевга расмий ташриф таклифини қабуллагани учун миннатдорчилик билдирди.

***

Расмий сафар давомида сармояларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоялаш тўғрисида шартнома, Атиров вилоятида полипропилен ишлаб чиқарувчи заводдан улуш сотиб олиш тўғрисида меморандум, “Морпорт Ақтау” махсус иқтисодий минтақаси ҳиссадорлик жамиятининг 49 фоиз акциясини сотиб олишнинг асосий тамойиллари тўғрисида шартнома, DP Worldнинг “Хоргос – Шарқий дарвоза” махсус иқтисодий минтақаси бошқарувчи компанияси” ҳиссадорлик жамияти фаолиятида иштирок этиши тамойиллари тўғрисида шартнома, Қозоғистоннинг Дубай шаҳрида ўтадиган “ЭКСПО – 2020” умумжаҳон кўргазмасида иштирок этиши тўғрисида шартнома имзоланди. 

2018-03-26, 19:03 673
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.