26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Давлат хизматчиларининг маоши янги услубда берилади

Давлат хизматчилари меҳ­на­тига ҳақ тўлаш­нинг янги услуби “қалдирғоч” лойиҳа сифа­тида кучга кириб, дастлабки натижалар кўзга ташлана бошлади.

– Йил бошидан буён агентликнинг ҳудудий депар­таментларидаги 85та бўш лавозимга жойлашиш учун 510та ариза берилган. Ўрта ҳисобда бир лавозимга 6 номзод тўғри келади. Ўтган йили 2 номзоддан тўғри келган: 446та бўш ўринга 804та ариза тушганди, – деб хабар беради Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ишлари ва уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар агент­ли­гининг раиси Алик Шпекбаев.

Агентлик раҳбарининг таъкидлашича, бу вазиятда фактор-балл шаклида ижро бўғинининг маошини икки баравар ошириш катта аҳамият касб этади.

Жанубий Қозоғистон вилоятида бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 3 бараварга ортди. 7та бўш ўринга 138 номзод ариза берган, яъни, бир ўринга 19 номзоддан тўғри келади. 

Миллат режасининг 5 ва 6-қадамини амалга ошириш доирасида янги ус­луб” қалдирғоч” лойиҳа сифатида 2018 йилнинг январь ойидан Астана шаҳ­ри ҳокимлиги, Манғистов вилояти ҳо­кимлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат хизмати ишлари ва уюшган жино­ятчи­ликка қарши ҳаракатлар агентлигида амалга оширилмоқда.

Янги тизимнинг асосий ўзгачалиги – хизматчига юкланган вазифа ва унинг натижасининг эътиборга олинишида.

Давлат хизматчисининг маоши икки қисмдан иборат бўлади: фактор-балл шкаласи асосидаги кафолатли лаво­зим маоши ва бонус тўловлар.

Фактор-балл шкаласи давлат таш­килотларининг жози­бадорлиги ва имижини оширибгина қолмай, меҳнат ҳақи тўлашда адолат мезонларини таъминлайди ҳамда ҳудуд­лар ва марказдаги давлат хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашдаги номутаносибликларни бартараф этади.

Фактор-балл шкаласини татбиқ этиш­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­дан асосий мақсад – иш ҳақи тў­лаш­да бирхилликдан воз кечиш ва хиз­матчи­ларни моддий рағбат­лан­тириш­нинг самарали механизмини шакл­лан­тиришдан иборат.

– Бизнинг компания учун фактор-балл шкаласи – режа­лаш, назорат қилиш ва хизматчиларни рағбатлантириш функ­цияларини бирлаштирадиган бошқарув қуролларининг энг самарадор­ларидан бири ҳисобланади. Бу тизимни ноқулай деб ҳисоблаган ходимлар ҳозирги кунда тизим афзалликларини тушуниб, олаётган маошларидан кўнгли тўлмоқда, – дейди янги шкалани икки йил муқаддам қўл­ланишни бошлаган “Karlskrona LC AB” МЧБ бош директори.

ФБШ хизматчиларнинг ташкилот мақсадларига эри­шишда жавобгарликни бўлишишига ва ходимнинг ишда фаол бўлишига таъсир кўрсатади.

– Янги тизим хизматчиларнинг биринчи раҳбар билан яқин алоқа ўрнатишини эмас, балки компания олдида турган аниқ мақсадларга эришишда бирлашишни кўзлайди. Бизнинг компанияга шу керак эди. Тизим жуда самарали, – деди компания бош директори.

Давлат идораларида янги тизим оқилона татбиқ этилса, у меритократия тизимини янада ривожлантиришга, дав­лат идораларидаги хизмат аҳво­лини яхшилашга ва малакали мута­хассис­ларнинг келишига ижобий таъсир этади.

“Қалдирғоч” лойиҳа тугаллангач, республика ҳудудида татбиқ этиш муд­дати бўйича қарор қабул қилинади.

ҚР Давлат хизмати ишлари ва уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар агентлигининг Жанубий Қозоғистон вилоят департаменти, 2018-03-27, 10:05 153
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.