26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Улуғвор туйғуларга содиқ эди

Мария Бишимбаева 1923 йили  Сирдарё губернияси, Арис тумани Иқлистемир овулида туғилган. «Меҳнат Қизил байроқ» ордени, ўнлаб медаллар билан тақдирланган. Уруш йилларида деҳқончилик бригадасида звенога бошчилик қилган. Ҳозир Ленгер шаҳридаги  бир кўча унинг номи билан аталади.

 – Эркаклар бўлмагани учун даладаги ишларни биз, аёллар ва болалар бажа­ришган, – эслайди М. Бишимбаеванинг звеносида ишлаган онахон Иқбол Сариева. – Ғўза чопи­ғидан то пахта теримигача тиним  билмасдик. Қуёш чиқмай иш бошлардик ва кун ботса,  ойнинг ёруғида ишлардик, кўпи билан 5-6 соат ухлаб, яна иш бошлардик. 

Айниқса, 30-йиллардаги очарчилик, юпунлик, Улуғ Ватан  уруши давридаги қаҳатчилик,  чексиз азоб-уқубатлар ҳеч қачон ёдимдан чиқмайди. От-арава миниб, эркаклар қила­диган ишларни бажаришга мажбур эдик. Тупроқ ташиган ҳам, ариқ ковлаган ҳам нозик жуссали қизлар, аёллар эди. Ўша уруш йилларидаги қийин­чилик, оғир кунларимиз душман устидан қозонилган биргина ғалаба билан унутилди, гўё. 

– Шу йиллари звено раҳба­римиз ерни маҳаллий ўғит билан тўйинтириш учун куч-ғай­ратини аямади, шунинг учун ҳо­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­сил яхши бўларди, – дейди Би­­­­­­­­­­шимбаеванинг звеносида иш­­­­лаган онахон Тошбуви Сак­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­сонбоева. – Оғир йиллар эди. Одамларда ҳатто кўрпа-тў­­­­­­­­­­­­­шак ҳам бўлмаган. Бизнинг бош­панамиз йўқлиги учун Ма­рия Бишимбаеванинг уйида яшаганмиз. Бундай бағри кенг, халқпарвар инсонни камдан-кам учратганман. Онахоннинг ёрқин сиймоси ва дуолари ҳамон қалбимда ва ёдимда.

 – Мария опа билан қўшни турганмиз, – дейди ленгерлик Нурбуви Холова. – У киши бу­тун маҳалланинг файзи, дуо­гўйи ва маслаҳатчиси эди. Зиёли, маданиятли, тад­биркор, ўзининг хайрли ва эзгу ишлари билан ёдимизда қолди.

Юртимиз учун мураккаб  1996-1997 йиллар­­­­­­да (қишлоқда электр энергияси, сув танқис бўлиб қолган даврлар эди) ҳамқишлоқларига мадад бериб, кўплаб эзгу ишларга камар­баста бўлган инсон бўлганди Мария опа.

У  деҳқончилик бригадасини бошқарган йилларда бошоқли дон экинлари ҳосили бўйича биринчи ўринни эгаллагани ҳам, унинг бригадасига Давлат раҳбари Динмухаммед Қўнаев келгани (суратда) ҳам, унинг меҳнат фаолиятига юқори баҳо бергани ҳам ёдимизда. 

– М. Бишимбаева кўп йиллар Қазиғурт қишлоқ кенгашига раислик қилди, – дейди унинг маҳалладоши Маҳбуба Аса­дова. – Минглаб йигит-қиз қа­тори, бизга ҳам фуқаролик ҳолати далолатнома ёзуви (ЗАГС)ини берган. Ёшлар тар­биясида маъна­виятнинг ўрни беқиёслигини таъкид­лаб, «Қа­ер­да ҳушёрлик, юксак ақл-идрок ва тафаккур ҳукмрон бўлса, ўша ернинг ёшлари фаросатлидир», деган эди у  ёшлар билан бир учрашувда. Аҳолининг ижтимоий аҳволини яхшилаш мақсадида эълон қилинган социа­листик мусо­бақаларда 1970 йилдан 1980 йилгача ғолибликни қўлдан бермай келган. 

Шу йилларда у  аҳолининг маънавий ҳаётини юксал­тириш мақсадида маҳал­ла­нинг роли ва таъсири ху­су­сидаги фикрларини туман раҳбарларига айтиб, бу таж­риба бир неча қишлоқ округида кенг қўлланилган. У раҳбарлик қилган Қазиғурт қишлоқ ок­ругида эса ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувлик, ёрдамга муҳтож кимсалар ҳолидан хабар олиш, тўй-томоша, ҳа­шарларни кўпчилик билан бамаслаҳат ўтказиш урфга кир­ган эди. Туманда Наврўз бай­рамини тиклашда ҳам ушбу онахон жонбозлик кўрсатганини таъкидлаш жоиз. 

Онахон умрининг сўнгги йилларигача ҳам жамоат иш­ларида фаол иштирок этди, Қазиғурт қишлоқ ҳокимлигининг фахрийлар кенгашига раислик қилди. 

Б. ДЎСМАТОВА, 2018-03-27, 10:07 163
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.