26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шарқий Қозоғистонга мадад юборилди

Шарқий Қозоғистон вилоятида юз берган сув тошқини муноса­­­­­­­­­­­­­бати билан ҚР ИИВ Фав­­­­­­­­қулодда вазиятлар қў­­­­­­­­­­­­­­­­­­­митасининг раиси, ге­­­­­нерал-майор В. Бек­кер­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­нинг топшириғига му­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­вофиқ, ҳалокатдан қут­­­­­­­­­қариш ҳамда бошқа шо­­­­­шилинч чораларни жад­ал олиб бориш учун “ЖҚВ ФВД тезкор-қут­­қарув отряди (Шим­кент ш.)” ДК шахсий тар­­кибидан 10 одам ҳам­да ЖҚВ ФВД “Ўт ўчи­риш ҳамда авария-қутқарув ишлари хизмати” ДКнинг шахсий таркибидан 16 одам 30 мотопомпа би­лан 25 март куни Шим­кент аэропортидан бел­гиланган манзилга уч­ди.

Вилоят фавқулодда ва­зиятлар департаменти раҳбари, фуқаро мудофааси пол­ковниги Н. Дербисов тезкор гуруҳларни тўплашга бево­сита раҳбарлик қилиб, ҳало­катдан қутқариш ишларини олиб боришда техника хавф­сизлигини сақлаш бўйича ҳар бир қутқарувчи билан алоҳида суҳбат юритди.

Куннинг бирдан исиб кетиши ҳамда музнинг эриши оқибатида Глубоковское туманида ўнга яқин уй ва участкаларни сув босган. Шунингдек, Ше­мо­наиха туманидаги Уба ўза­­­­нида музнинг эрта эриши туфайли сув қирғоқлардан тошиб кетган. Туман фуқаро мудофааси хизматининг бутун куч ва техника воситалари кучайтирилган тартибда фао­лият юритмоқда. Шарқий Қозоғистон вилоятининг ушбу икки туманида маҳаллий дара­жадаги фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Элимизнинг шарқий мин­тақасига ёрдам кўрсатиш ҳам­да баҳордаги фавқулодда ва­зиятларнинг олдини олиш мақсадида бошқа минта­қа­лардан қўшимча куч ва керак­ли воситалар сафарбар қилиш учун раҳбарият томонидан тегишли қарор қабулланган.

Фуқаро мудофааси пол­ковниги Н. Таукеев раҳбарлигида Жанубий Қозоғистон вилоятида тузилган қутқарувчилар гу­руҳлари Ўскамен шаҳрига етиб борди. Мутахассислар бу ерда ҳалокатдан қутқарув ишларини юритишади.

Вилоят ФВД давлат тили ва ахборот гуруҳи., 2018-03-27, 10:41 702
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.