26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Чордаралик деҳқон пиёзни янги усулда экди

Жанубий Қозоғистон вилояти Чордара тума­нида кўкламги экин-тикин мавсуми бошланди. Жум­ладан, жаушиқумлик деҳ­қон биринчи бўлиб ян­ги усулда пиёз экишни бошлаб берди. 

Шу усулда пиёз экишни бир неча йил илгари  йўлга қўйган “Турар” қишлоқ хўжалиги ширкати 33 гектар майдонга пиёз уру­ғи­ни  қадади.Хўжалик раҳбарининг айти­шича, ушбу технология бир пайтнинг ўзида бир неча ишни бажариишга имкон беради. Биринчидан, кесаксиз юмшоқ тупроққа 3 см оралиқда уруғ ташланса, иккинчидан, том­чилатиб суғорадиган сув нов­часи қўшиб кўмилиб кетади. Сифати юқори голланд пиёз уруғи текис экилганлиги сабаб­­­ли кўкат бир текисда униб чиқади. 

– Бир гектарга 5 ки­ло­грамм уруғ сепилади. Ян­ги технологияни жорий этиш натижасида харажат бурун­гидан 5 баравар кама­йиб, эва­зига ҳосилдорлик ортди. Ўт­ган йили ҳар гек­тардан 100 тоннадан маҳсу­лот ол­дик, – дейди “Турар” деҳқон хўжалигининг раиси Юрий Ан. 

Бу йил чордаралик деҳ­қонлар 59 300 гектар май­донга экин экмоқчи. Қиш­лоқ хўжалиги экинлари турини кўпайтириш мақсадида  бу йил экинзорларни анча кен­гайтириш мўлжал­ланмоқ­да. Пахта майдони эса 20460 гектардан 12000 гектаргача қисқартирилди. 

Хўжаликнинг уруғ сепиш иши билан таниш­ган туман ҳокими Бўлатбек Қистауов янги технология билан уруғ қадаш – хўжаликнинг чиқи­мини камайтириб, мўл ҳосил олишга имкон беришини таъкидлади.

– “Турар” ширкати янги усул­­да экин экишни бошлаб юборди. Илғор технологиядан фой­даланиш деганимиз – хў­жалик сарфини камайтириб, мўл ҳосил олишга эришиш, дегани. Юра дўстимиз бултур мўл ҳосил олган эди, бу йил ҳам шу маррани эгаллаш ния­тида. Бу хўжалик пиёздан таш­қари яна 33 гектар май­дон­­­­­­­­­­га пахта, 10 гектарга по­лиз экинларини томчилатиб су­­­­­­ғориш усули билан экишни режаламоқда. Ҳозирги кунда давлат томонидан қўйилган вазифалардан бири – қишлоқ хўжалигида экин соҳаси тур­ларини кўпайтириш. Яъни ал­машлаб экишга риоя қил­ган ҳолда деҳқонларимиз да­ромадли экинларни экишни йўлга қўйишлари керак. Шу йўналишда тегишли ишлар юри­тилмоқда, – деди туман раҳ­бари.

Бугунги кунда деҳқонлар ер ҳайдаш иш­ларини тамомлаб, шўр ювиш, яхоб суви бериш билан шуғулланмоқдалар. Туман ҳокимининг қарори билан “Туманда 2018 йилги кўкламги дала ишларига кўмаклашиш туман штаби тузилган. Бугун туманда тракторларнинг 941таси кўкламги дала ишла­рига жалб этилган. 

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-03-27, 10:44 157
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.