26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ота-она ва мактаб ҳамкорлиги

Ҳозирги жадал ривожланаётган техника ва ахборот асрида таълим соҳасида ҳам ислоҳотлар кўплаб амалга оширилмоқда. Давлатимизнинг ушбу соҳа бўйича сиёсатидаги янгиланган таълим мазмунини таҳлил қилишга ота-оналар жамиятини ҳам жалб қилиш мақсадида 12 май куни барча таълим муассасалари қатори Шимкент шаҳридаги 110-сонли З. Ҳусанов номли умумий ўрта мактабда ҳам ота-оналар йиғилиши ўтказилди. 

Уни мактаб ота-оналар қўмитаси раиси Ҳикматали Нуралиев очди. Мажлисда ота-оналар университетининг раиси Шуҳрат Раҳметов, фахрий устоз Мамлакат Болтабоева, «Жанубий Қозоғистон» вилоят рўзномаси бош муҳаррири Алишер Сотволдиев иштирок этдилар. Тадбирда 364 ота-она қатнашиб, мактабни якунлаш ва битириш имтиҳонлари, ЯМТни янги шаклда ташкиллаштириш ва ўтказиш, таълим муассасаларидаги ғамхўрлик кенгаши, ҳомийлар ва хайрия тадбирлари, битирув кечасини ўтказиш ва 1-синфга ўқувчиларни қабул қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Илмий мудирлар Акмал Ҳайитметов, Матлуба Шодиметова, ижтимоий педагог Покиза Сайрамбоевалар кун тартибидаги масалалар бўйича сўзга чиқишди.

Мажлис қатнашчилари бугунги куннинг долзарб мавзуларидан бўлган битирув оқшомини ўтказиш масаласини ҳам алоҳида кўриб чиқишди. Чунки, бу тадбир шаҳарда, айниқса, катта шов-шувга сабаб бўлади. Машиналар «намойиши», ким ўзарга кийиниш кўпгина ота-оналарнинг бош оғриғи.

Нотиқлар бундан буён тадбирларнинг барчаси “Мангу эл” умуммиллий ватанпарварлик ғояси асосида юритилиши лозимлигини таъкидлашди. 

Қайд этилган масалалар юзасидан сўзга чиққан ота-оналар ўзларини қизиқтирган саволлар, фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашишди.

 

 

 

Севара ИБРОҲИМ. 110-сонли З. Ҳусанов номли умумий ўрта мактаб., 2017-05-18, 11:34 225
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.