26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дилларда байрам шукуҳи

Сайрам туманининг шарқий қисмида жойлашган Қорамурт қишлоғининг маркази байрамона ясатилди. Саҳна, қўш ўтов ўрна­тилиб, қишлоқнинг ҳар бир ма­ҳалласи учун алоҳида-алоҳида жой аж­ратилди.

Қишлоқнинг пазанда онахонлари ва келинлари томонидан беза­тилган тўкин дастурхон байрам қатнашчилари ва меҳмонларнинг кўнглини хушнуд этди.

Дастурхонлардаги турли мазали таомлар, сумалак, халим, наврўз кўжа, норин, палов, ва бошқа турли ичимликлар дастурхон кўркига кўрк қўшиб, бугунги фаровон ҳаётимизни акс эттирарди.

Эрталабки чалинган карнай-сурнай, чилдирма ва бошқа мусиқа садо­лари остида минглаб фуқаролар йиғилгач, тумандан ташриф буюрган меҳмонлар туз-нон билан кутиб олинди.

Қишлоқ ҳокими Маъмуржон На­жиев анжуманни очар экан, Улус­нинг улуғ куни билан йиғил­­­­­­­­ганларни табриклаб, юртимизда ҳар доим тинчлик ва фаро­вонлик ҳукм суришини тилади. 

Сўнг, УВУ қатнашчилари, меҳнат фахрийлари ҳамда тадбиркорлардан бир гуруҳини “Алғыс хат” билан тақдирлади. Улар орасида Улуғ Ватан уруши қатнашчиси Ирисмат Ратоев, Ирисой Кенжаева, тадбиркорлардан: Маҳаммад Мирзаев, Насриддин Зиё­ев, Тожимурод Ибрагимов, Нур­бек Ирисбеков, Ғофуржон Зои­ров, Ано­­­­рой Жамолова, Ойбек Тойжонов ва бошқалар бор.

Сайрам туман маслаҳатининг де­пу­татлари: Байсейит Жамалбеков, Анорой Жамолова, Сайдаҳмат Мир­заев ва “Жанубий Қозоғистон” газетаси ходими Ҳайитмат Муҳид­диновлар ҳам йиғилганларни бай­рам билан самимий қутлаб, қиш­­­­­­­­­­­­­­­­лоқ ҳокими М. Нажиевга ҚР Мус­­­­­­­­­­­­тақиллигининг 26 йиллиги муно­сабати билан чоп этилган “Элбоши мак­­тублари – тараққиёт кафолати” кито­бини тақдим этдилар.

Байрам тантанаси қишлоқнинг жажжи қизчалари томонидан тай­ёр­­­­­­­­­­­­­­ланган жозибали рақс ва Ўткир Соа­­­­­­­­­­­тов ижросидаги “Гўзал қишлоқ – Қора­­­муртим” қўшиғи билан бош­ланиб, турли томоша ва ўйин-кулги, шўх рақслар билан давом этди.

Ҳайит МУРОД, 2018-03-27, 10:47 780
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.