26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Наврўз Қазиғуртдан бошланди

Жанубий Қозоғистон вилояти Улуснинг улуғ куни – Наврўз айёмини ўзгача тантана билан бошлади. “Наврўз Қазиғуртдан бошланади” тадбири жорий йил илк бор 1500 нафарга яқин санъаткор, минглаб фуқаролар иштирокида Қазиғурт тумани, Атбулақ овулидаги Қазиғурт тоғи этагида уюштирилди. 

Тантана муносабати билан тоғ ёнбағрида барпо этилган этноовулга 40дан зиёд ўтов ўрнатилди, арғимчоқ, миллий ўйинлар майдончалари, санъаткорлар учун бир нечта саҳна қўйилди. Наврўз байрамига келганлар этноовулда ташкил этилган ҳунармандлар, миллий таомлар кўргазмаларини томоша қилдилар. Тантананинг бош саҳнаси Нуҳ пайғамбарнинг кемаси шаклида безатилганди.

Тадбир “Қазиғурт – ҳаёт ибтидоси” композицияси билан бошланди. Унда 230 нафар раққос ва раққоса Ер юзини сув босиб, Нуҳ пайғамбарнинг кемаси Қазиғурт тоғига етиб келгунгача бўлган даврни гавдалантирди. 

Байрам тадбири “Куннинг янгиланиши”, “Хизр отанинг 12 ой билан учрашуви”, “Таби­атнинг уйғониши”, “Наврўз тў­­­­йи”, “Маънавий янгиланиш – миллатни улуғлашнинг буюк йўли”, “Мустақиллик таянчи – Астана” мавзуларидаги мусиқий-хореографик композициялар билан давом этди. “Табиатнинг уйғониши” композициясида 500та кабутарнинг самога учирилиши томошабинларни завқлантириб юборди. 

“Наврўз Қазиғуртдан бош­ланади” тадбирида вилоят ма­даният ва тилларни ривож­лан­тириш бошқармаси тасар­ру­фидаги маданият ва санъат муассасаларининг артистлари, “Шамсинур”, “Фараб”, “Тумор”, “Юл­­­­­­дузлар”, “Таңшолпан”, “Қо­ра­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­кўз”, “Шодлик” рақс гуруҳлари қат­нашди, 500 йилқи, 500 кабутар ва туя хизматда бўлди.

Тадбирда минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев сўзга чи­қиб, барчани Наврўз байрами билан қутлади.

– Элбошимиз Нурсултан На­зарбаев “Келажакка йўл­ланма: маънавий янгиланиш” дас­турий мақоласида “Янги кўринишдаги янгиланишнинг асосий шарти – миллий кодни сақлай билиш. Усиз янгиланиш қуруқ сафсатага айланиб қолиши турган гап”, деган эди. Наврўз ана шу миллий коднинг қайнар булоғи. Улуснинг улуғ куни қозоқ маданияти ва маънавиятининг дуру гавҳарлари намойиш эти­лади. Гина-аразлар уну­ти­лади. Ҳамма бир-би­рига ҳурмат назари билан қарайди. Яъни, Наврўз – бир­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лик-бир­дамлик, каттага ҳур­­­мат, бағ­рикенглик сингари эзгу фа­зилатлар намоён бўладиган байрам, – деди вилоят ҳокими.

Шундан сўнг минтақа раҳбари бир гуруҳ фуқароларни “Жанубий Қозоғистон вилоятининг фах­рий фуқароси” унвони билан тақ­­­­­­­­­­­­­дирлади, шунингдек, “Ту­ғилган юртни гуллатиш – фар­зандлик бурчим” лойиҳаси дои­расида юртдошларимиз олқи­шига сазо­вор бўлган фу­қа­роларга муко­фотлар топширди.

Шу куни Қазиғурт тоғи этагида “Кемеқалған” мажмуасининг пойдевори қўйилди. Яқинда унга олиб борадиган 3,1 чақиримли осма йўл ва 4 чақирим пиёдалар йўлаги қурилади. Шунингдек, 20 гектар майдонда отчопар бунёд этилади. 

– Олдинда Қазиғурт тоғи­ни замон талабига жавоб бера­диган йирик сайёҳлик мар­ка­зига айлантириш вазифаси турибди. Кема тоғнинг тепасига ўрнатилади. Унинг узунлиги 137 метр, эни 30 метр, баландлиги 15 метр бўлади. Музей, меҳ­монхона, томоша майдони қу­риш режалаштирилган. Шу­нинг­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­дек, ободонлаштириш, кў­ка­­­­­­­­­­­­­­­­­ламзорлаштириш ишлари юри­­­тилади, – деди Жансейит Туй­мебаев. 

Шундан сўнг, вилоят раҳбари бошчилигидаги юртдошларимиз тарихий иншоотнинг тамал тоши­ни қўйдилар.

Байрам тадбирида вилоят ҳокими зиёлилар ва фахрийлар билан учрашиб, суҳбат қурди. Унда вилоятимиздаги муаммоли мавзулар кўтарилди. 

Йиғинга раислик қилган мин­­­­­­тақа раҳбари ўтган йили ви­­лоятимизда содир этилган жи­­­­­­­­­­­ноятлар аҳоли сонига нис­ба­тан 0,3 фоизни ташкил қилиб, республика бўйича 16-ўринда бораётганимизни, айни пайтда  “Зўрлик-зўравонликсиз – Жануб” акцияси бошланганини маълум қилди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-03-27, 10:57 670
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.