26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Наврўз ҳадялари

Наврўз шодиёналари чоғида хасталар, ногиронлар, кексалар ҳолидан хабар олиш, эҳтиёжманд  оилаларга имкон қадар ёрдам қўлини чўзиш азалий одат ҳисобланади. Сайрам туман маслаҳати депутати Ғанишер Раимқулов етакчилик қилаётган туман ўзбек этномаданият бирлашмаси кўклам айёми муносабати билан Машат, Кўлкент ҳамда Қорабулоқда улкан сайил уюштириб, дошқозонларда миллий таом – сумалак тайёрланди. 

Қишлоқ округларидаги бирлашмалар раислари, тадбиркорлар кўмагида ташкил этилган Наврўз шодиёналари чоғида ҳо­­зирланган сумалак узоқ-яқиндан келган меҳ­­­­­­­монлардан ташқари Манкентдаги мактаб-интернат ҳамда болалар уйи тарбия­­­­ланув­­­чиларига  ҳам тортиқ қилинди. Шунингдек, Оқсувкентдаги  “Шар-шара” номи билан машҳур тамаддихонада турли қишлоқлардан келган оқсоқоллар, хотин-қизлар қўми­талари вакиллари иштирокида байрам кенг нишонланди.   

 Таъкидлаш жоизки, янгиланиш, ёшариш айёми чоғида коллеж талабалари томонидан ижро этилган  ўзбек  миллий  рақслари, маҳаллий хонандаларнинг мумтоз қўшиқлари, моҳир ошпазлар қўли билан тайёр­ланган паловхонтўра “Юртимиз жамоли” те­­­­­­­ле­­кўрсатуви ижодкорлари томонидан кадр­ларга муҳрланди.

 Мавриди келганда, Наврўз сайилини ташкил қилиш, ҳомийлик кўмагини кўрса­тишда бирлашма ҳузуридаги Акмалжон Исоқов бошқараётган тадбиркорлар кен­гаши ҳамда Шавкат Олимов, Абдурасул Юсупов, Ирисдавлат Қурбонов, Жабборқул Серғалиев каби Манкент, Оқсувкент, Кўлкент, Орис қишлоқлари ўзбек этномаданият бирлашмалари раисларининг хизматлари катта бўлганини тилга олиш ўринлидир. 

Бинобарин, улуғ  устоз  Абдулла Авлоний таъбири билан айтганда, мудом миллат ғами, давлат келажагини ўйлайдиган ўғлон­лар бор экан, ҳар бир қилган ишимиз хосиятли, унумли, йўлимиз эса нурли ва чароғон бўлажак. 

И. КАРИМОВ, 2018-03-29, 10:05 747
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.