26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳожиакбар Ҳамидов – Қарноқда ёки Халқ ҳофизи шогирди Расул Салоҳиддин ўғлининг тўйига келди

Йил бошида Қарноқ қишлоғидаги Артур Асаев раҳбарлик қилаётган М. Қош­ғарий номли мактабда ўтган тадбирдан сўнг тадбиркор Валихон Асаев қадрдон дўсти Расул Салоҳиддин ўғлининг олтмиш йиллиги ўтишини айтганди. Бу тантана кўклам фаслига насиб этган экан. 24 март куни қишлоқ марказидаги тўйхона ёнида Файзулла Мирзаҳмедов бошчилигидаги санъаткорлар карнай, сурнай наволари остида машҳур ҳофиз Ҳожиакбар Ҳамидовни қарши олишди. 

Олтмишнинг олтин остонасига қадам қўйган шогирдининг «Хуш келибсиз, устоз!», деган самимий каломига алик олиб, қозоқ ва ўзбек эллари тотувлиги, фаровонлиги, ободлиги, осойишталиги учун дуога қўл очган 69 ёшдаги Ҳожи­акбар ака 2000 йилдан зиёд тари­хга эга қадимий Қарноқда бундан аввал ҳам кўп марта қадрли меҳмон бўлган. 

Бу ҳақда 90-йилларда «Жанубий Қозоғистон» саҳифаларида қатор мақо­лалар чоп этилган. Эл ардоғидаги Ҳо­­­жиакбар ака қарноқлик шогирди Расул Салоҳиддин ўғлининг юбилейи, хусусан, унинг умр йўлдоши Сайёра Абдуқаҳҳор қизининг 55 йиллиги, уларнинг муштарак ҳаёт кечираётганларига 35 йил тўлиши муносабати билан энг сара ва эл суй­­­­­­­­­­­­­­ган қўшиқларини армуғон этиб, кўп­­­чиликнинг самимий олқишига сазо­­­­­­вор бўлди. Тарих фанлари доктори, олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳожиакбар Ҳамидов илм ва санъатни муваффақиятли уй­ғунлаштира олган, ҳар иккала соҳада салмоқли ютуқларга эришган, кўплаб иқтидорли шогирдлар тайёрлаган ибратли инсондир.

Унинг эътиқодли шогирди Расул Сало­­­­ҳиддин ўғли 1975 йили М. Қошғарий ном­­ли мактабни тамомлаб, Тошкентдаги маданий оқартув техникумида таҳсил олган йиллари устози билан танишиб, унинг ўгитлари, ижодда ўзига хос услубга амал қилиб келаётган истеъдодли санъаткор. Ҳозир М. Қошғарий ном­ли мактабда мусиқа фа­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­нидан дарс бе­ради. Чўрноқ, Сувноқ, Ўран­­ғай, Қорачиқ, Туркистон ҳудудларида эл шодиёнаси тантаналарида санъаткор сифа­­тида хизмат қилган, кўп мухлисларга эга.

«Жанубий Қозоғистон» таҳририяти то­­­­­монидан ташкил этилган, ХҚТУ қошидаги туркий халқлар кутубхонасида ўт­­­­­­­­ган рес­публика миқёсидаги мушоирада ҳам жонли ижродаги қўшиқлари билан иш­тирок этиб, шоирларни хушнуд этган, жа­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­моатчилик ишига муносиб ҳисса қўша ол­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ган холис санъаткор. Умр йўлдоши Сай­ёра Абдуқаҳҳор қизи билан Элнур, До­­­­­­­­ниёр, Раҳбар исмли қобил фарзандлар тарбиялаб, Фарида, Умида, Бобур исмли келин-куёвлар хизматидан мамнун, тўн­ғичи Диёрбек кенжаси Мухлиса исмли ҳали сафлари кенгаядиган неваралар карвонининг суюкли сарбони ва бобожони. 

Тантанада Ҳожиакбар Ҳамидов билан биргаликда Расул Салоҳиддин ўғлини ҚР Парламенти Мажлиси депутати Фах­рид­­­­дин Қоратоев, Туркистон шаҳар ўзбек эт­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­но­­­­­­­­­­­­­­­­маданият бирлашмаси раиси Баҳодир Ирисметов, «Турон» фирмаси раҳбари, Тур­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­кистон шаҳар маслаҳати депутати Ҳа­­­­­­­­­­­­­­­­­­бибулла Азимов ва яна кўплаб эл хиз­ма­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­тидаги инсонлар муборакбод этиб эзгу ният­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ларини йўллашди. 

«Жанубий Қозоғистон» газетаси таҳ­ририяти ҳам доимий обуначиси М. Қошғарий номли мактаб устози Расул Салоҳиддин ўғлини олтмиш йиллик юбилейи билан му­­­боракбод этиб, унга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар тилайди.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-03-29, 10:15 786
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.