26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Халқаро велопойга ўтди

23 март куни соат 10.00да Тошкент марказидан бошланган велопойга иштирокчилари 130 чақирим масофани ортда қолдириб, соат 18.00да Шимкент шаҳрига етиб келдилар. Қозоғистонлик ва ўзбекистонлик ҳаваскор ва касбий спортчилар қатнашган пойганинг энг кекса иштирокчиси 60 ёшда бўлса, энг ёши 11да. Уларнинг масофани енгил босиб ўтишлари учун ҳар 25 чақиримда овқатланиш шохобчалари ташкил қилинди.

Шимкент шаҳрига етиб келган велопойгачиларни кутиб олиш маросимида иштирок этган вилоят раҳбари Ж. Туймебаев бир гуруҳ спортчиларга мукофотлар топшириб, жумладан шундай деди:

–Қозоқ билан ўзбек – туғишган халқ. Икки эл орасидаги тарихий алоқалар Буюк Ипак йўли давридан бошланиб, бағрикенглик ва дўстликка асосланган. Икки элнинг маданияти, урф-одатлари, тили бир-бирига ўхшаш. Қозоғистон билан Ўзбекистон муносабатлари мустақиллик йилларида ҳам янада ривожланиб, сўнгги вақтларда янги даражага кўтарилди. Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга хизмат сафари доирасида Элбошимиз Нурсултан Назарбаев Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Унда ўзбек етакчисининг жорий йил март ойида хизмат сафари давомида икки мамлакат орасида тузилган шартномаларнинг амалга оширилиши муҳокама этилди. Натижада, 2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилиниши муносабати билан икки давлат орасида дўстлик алоқаларини кучайтириш учун халқаро велопойга уюштирилди. Оммавий спортни ривожлантиришга ижобий таъсирини кўрсатадиган мусобақанинг юксак самара беришига ишонаман.

Халқаро велопойгада Қозоғистон велоспорт федерацияси президентининг ўринбосари Райимбек Батталов бошчилигидаги бир гуруҳ меҳмонлар ҳам иштирок этишди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ. Собиржон ИСАМАТОВ суратлари, 2018-03-29, 10:31 177
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.