26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ТИЛ МАРТАБАСИ – ЭЛ МАРТАБАСИ

Унда “Дўстлик” ҳамжамияти раиси И. Ҳошимжонов ҳамда вилоят таълим бошқармасининг бош мутахассиси М. Жанабаева танловнинг 15 нафар иштирокчисига муваффақият тилади.

Биринчи шарт – мавзуга оид эссе ёзиш, иккинчи шарт – шеър тарзида, соф бадиий талаффузда ўзини ўзи таништириш, учинчи шарт эса хатжилдларга яширинган мақол-маталларнинг давомини топиб айтиш, қозоқ халқи урф-одатлари, тарихи ҳақида ҳамда таниқли давлат, жамият, маданият, адабиёт, санъат арбобларининг ҳаёти ва ижодига оид саволларга жавоб беришдан иборат бўлди.

Бўлажак мактаб битирувчилари ўзларини таништириш шартларида мустақил Қозоғистон, Элбоши Мактублари, Президентнинг тил ҳақидаги ибратли сўзлари, жамиятдаги янги лойиҳалар, Мангу эл ғоясини амалга ошириш йўлидаги шахдам одимларни ўз шеърларида мадҳ этиб, бир-бирларидан қолишмасликка ҳаракат қилишди.

Хуллас, танлов якунига етиб, ғолибларга вилоят олий ўқув юртларида бепул таълим олиш учун махсус сертификатларни республика “Дўстлик” ҳамжамияти раисининг ўринбосари Ўсмонали Қодиров топширди. 

Жанубий Қозоғистон давлат педагогика институти сертификати Туркистон шаҳридаги Э. Иззатуллаев номли ўрта мактаб ўқувчиси Малика Мариповага насиб этди. Туркистонлик С. Раҳимов номли ўрта мактаб битирувчиси Назокат Мамедова ЖҚВ педагогика университетининг махсус сертификатига эга бўлди. Туркистонлик Гулсанам Норметова (М. Ауезов номли мактаб) ҳамда Сайрам тумани (47-сонли ўрта мактаб)дан Собира Тўйметовага ЖҚВ педагогика университети сертификати топширилди. 

Сўзоқ тумани, Навоий номли ўрта мактаб ўқувчиси Пакизат Тўрехан ҳамда Кентов шаҳри, М. Қошғарий номли мактаб-лицей битирувчиси Шаҳзод Нуриддинов ЖҚВ муҳандислик-педагогика халқлар дўстлиги университети сертификати, Сайрам туманидаги 64-сонли Ш. Рашидов номли ўрта мактаб ўқувчиси Ирода Мухторова ҳамда Сариоғоч туманидаги 114-сонли Т. Бегманов номли ўрта мактаб битирувчиси Озода Мирсаидова Анвар Исмоилов номидаги касб-ҳунар коллежи сертификатига ноил бўлишди.

Шунингдек, иштирокчиларга вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.

Вилоят таълим бошқармаси услубият кабинети методисти, ҳакамлар ҳайъати раисаси Шаҳло Норалиева, вилоят таълим бошқармаси меҳнат фахрийси Айдарбек Таштанов танлов иштирокчилари ҳамда устозларга миннатдорчилик билдиришди.

 

 

Мухтабар УСМОНОВА., 2017-05-18, 11:42 870
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.