26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бош вазир Элбоши топшириқларининг бажарилиши билан танишди

Жанубий Қозоғистон вилоятига хизмат сафари билан келган Қозоғистон Республикаси Бош вазири Бақитжан Сағинтаев даставвал “Оңтүстік” саноат минтақасида жойлашган “Shymkent Temir” МЧБнинг қурилиш ишлари билан танишди. 

Пўлат қуйиш билан шуғулланувчи корхона қурилиши 2017 йилда бошланган. Жорий йилнинг апрель ойида ишга туширилиши мўлжалланган иншоотга 4,86 млрд. тенге сармоя жалб этилган. ҚРни индустриявий-инновациявий ривожлантириш дастури асосида барпо этилган, йилига 240 минг тонна маҳсулот чиқаришга мўлжалланган корхонада 150 иш ўрини барпо этилади. 2019 йилга бориб, корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 500 минг тоннагача етади. Тайёр маҳсулотни Марказий Осиё мамлакатларига экспорт қилиш мўлжалланмоқда.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Бауржан Жамалов Қозоғистон Республикаси Бош вазири Б. Сағинтаевни ахборий стенд орқали 2018 йил давомида амалга ошириладиган 20та лойиҳа билан таништирди. 

Корхона бош директори Бауржан Алтаев маҳсулотларни ташиш учун темир йўл ётқизилгани, 63 МВтли электр станцияси қурилгани, тез кунларда табиий газ ва сув таъминоти йўлга қўйилишини билдирди. 

Корхонада 40 тоннали индукция печлари ва қўл билан бошқариладиган 3та пўлат қуювчи ускуна ўрнатилган.

 Умуман олганда, Жанубий Қозоғистон вилоятида ҚРни индустриявий-инновациявий ривожлантириш дастури доирасида қиймати 13 трлн. тенгени ташкил этувчи 137та лойиҳани жорий этиш, натижада 18 мингдан зиёд янги иш ўринларини очиш кўзланган. 

***

Сариоғоч туманида Қозоғистон Республикаси Бош вазири Бақитжан Сағинтаевга Элбоши топшириқларининг бажарилиши хусусида маълумот берилди. Зеро, мамлакатимиздаги иссиқхоналарнинг 80 фоизи Жанубий Қозоғистонда бўлса, вилоятимиздаги иссиқхоналарнинг кўп қисми мазкур туманда фаолият юритади. Жорий йилда туман миришкорлари вилоятда ишга тушириладиган 201,7 гектардан 72 гектарини ўз қаровларига оладилар. 

Албатта, йил – ўн икки ой маҳсулот етказиб беришнинг ўзи бўлмайди. Шуни ҳисобга олган ҳолда “КелесПласт” МЧБ жамоаси чиқиндиларни қайта ишлаб, сифатли полиэтилен толалар ва плёнка чиқармоқда. Н. Умаров раҳбарлик қилаётган корхона ички эҳтиёжни юз фоиз қоплаш йўлида тер тўкмоқда. Айни вақтда мазкур ишнинг бошини тутганлар экологик ҳолатни яхшилашга ҳам катта ҳисса қўшмоқдалар. 

«Жабай ата» деҳқон хўжалигида эса Бош вазирга мамлакат шимолига экологик тоза сабзавотлар юбораётган иссиқхоналардаги томчилатиб суғориш технологиясини намойиш этдилар. Деҳқон хўжалиги раҳбари Ергеш Тўрабековнинг айтишича, ёпиқ майдонларда замонавий технологиялардан фойдаланиш туфайли йилига 3300 тоннагача помидор ва бодринг олинмоқда. Маҳсулотнинг 40 фоизи экспортга чиқарилади. 

***

Бош вазир “ЖИБЕК ЖОЛЫ” божхона бекатининг фаолияти билан ҳам танишди.

Халқаро назорат-ўтказиш бекати Ўзбекистон билан чегарадош Жибек жўли кентида жойлашган. 

ҚР Бош вазири Б. Сағинтаевга божхона орқали бир кеча-кундузда 25 мингга яқин киши ва 100га яқин автомобиль ўтиши маълум қилинди. “ҚазЖолСервис” МЧБ раҳбари Е. Диқанбаевнинг айтишича, автовокзал янги биносининг қурилиши икки мамлакат орасидаги йўловчилар оқими ва юк ташиш миқдорини оширишга имкон беради. Сариоғоч тумани ҳокими Қ. Абдуалиев божхона майдонини кенгайтириш, туман ҳудудида жойлашган тўртта божхона бекатини кўкаламзорлаштириш ишлари ҳақида ҳам маълумот берди. 

***

Қозоғистон Республикаси Бош вазири Б. Сағинтаев вилоятимизга хизмат сафари давомида Жанубий Қозоғистон Давлат педагогика институтида талабалар билан учрашди.

Унда Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазири М. Абилқасимова, Таълим ва фан вазири ўринбосари Т. Ешенқулов, “Атамекен” тадбиркорлар палатаси президенти А. Мирзахметов, Халқаро қозоқ-турк университети президенти У. Абдибековлар сўзга чиқиб, таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, ёш тадбиркорларга яратилаётган қулайликлар, Элбоши томонидан кўрсатилаётган имкониятлар ҳақида гапирдилар.

Талабалар номидан сўзга чиққан 

М. Ауезов номидаги ЖҚДУ 1-босқич талабаси Г. Дарибекова, Жанубий Қозоғистон Давлат педагогика институтининг 2-босқич талабаси А. Ўринбасар тенгқурларини чуқур билим эгаллашга, ўз касбларининг устаси бўлиб етишишга чақирди.

Эркин суҳбат тарзида ўтган учрашувда Бош вазир Б. Сағинтаев ва вилоят ҳокими Ж. Туймебаев талабалар берган саволларга жавоб бериб, уларнинг таклифлари атрофлича ўрганиб чиқилишини айтдилар. 

***

Бош вазирнинг вилоят қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари билан учрашувида тармоқни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. 

Учрашув чоғида Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А. Евниев Президент Мактуби ва бешта ижтимоий ташаббусининг тўртинчи  – “Кичик насия беришни кўпайтириш” йўналиши ва фермерларнинг имкониятлари ҳақида маъруза қилди. 

***

ҚР Бош вазири Б. Сағинтаев, шунингдек, вилоят марказий клиника касалхонасида ҳамда “Нурли ер” давлат дастури доирасида барпо этилаётган “Shymkent Citi” уй-жой мавзесида бўлиб, Элбоши топшириқларининг қандай бажарилаётгани  билан танишди.  

Хуршид Қўчқоров, 2018-03-29, 10:35 698
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.